UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0

16 дек 17:41
Янгиликлар

Теннис

ATP “йил камбэк”ини эълон қилди

Теглар :  ТеннисATP Маррей
ATP расмий сайти йил якунларини сарҳисоб қилишда давом этмоқда.

Бу сафар Халқаро теннис федерацияси эркаклар ўртасидаги турнирларда амалга оширилган “камбэк”лар бешлигини ошкор қилди. Яъни учрашув давомида мағлубиятга учрай туриб, иродали ғалабага эришилган ўйинлар рўйхати тақдим этилди.

Рўйхатнинг биринчи поғонасига британиялик Энди Маррей ҳамда германиялик Филипп Кольшрайбер ўртасидаги учрашув лойиқ кўрилди. Бу икки теннисчи ўртасидаги Дубай турниридаги баҳсда Маррей 7та матч-болни йўққа чиқара олган эди. Айнан мана шу учрашув “Йил камбэк”и деб топилди.  


“Йил камбэк”и. Кучли бешлик

1. Дубай. Чорак финал. Энди Маррей (Буюк Британия) – Филипп Кольшрайбер (Германия) - 6:7 (4:7), 7:6 (20:18), 6:1. Маррей 7та матч-болни бартараф этиб, якунда ғалаба қозонди.

2. Монреаль. Иккинчи давра. Гаэль Монфис (Франция) – Кеи Нисикори (Япония) - 6:7 (4:7), 7:5, 7:6 (8:6). Гаэль 4та матч-болни бартараф этиб, якунда ғалаба қозонди.

3. Монте-Карло. Учинчи давра. Альберт Рамос-Виньолас (Испания) – Энди Маррей (Буюк Британия) - 2:6, 6:2, 7:5. Учинчи сетда 0:4 ҳисобида ютқазаётган Альберт якунда ғалабага эришди.

4. Париж. Иккинчи давра. Жек Сок (АҚШ) – Кайл Эдмунд (Буюк Британия) - 4:6, 7:6 (7:4), 7:6 (7:5). Учинчи сетда Сок 1:5 ҳисобидаги мағлубиятни якунда ғалабага пйлантира олди.  

5. Доха. Ярим финал. Новак Жокович (Сербия) – Фернардо Вердаско (Испания) - 4:6, 7:6 (9:7), 6:3.

Марракеш. Финал. Борна Чорич (Хорватия) – Филипп Кольшрайбер (Германия) - 5:7, 7:6 (7:3), 7:5. Новак ва Борна 5тадан матч-болни бартараф этиб, якунда ғалабага эришишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг