18 янв 09:32
Янгиликлар
Теннис
![](/upload/storage/26902_220.jpg)
Australian Open. Шарапова 15-ракеткани мағлуб этиб, 3-даврага йўл олди
Россиялик теннис маликаси Мария Шарапова Мельбурнда давом этаётган Австралия Очиқ чемпионатининг учинчи даврасига чиқди.
Дунёнинг 48-ракеткаси бўлган 30 ёшли Шарапова иккинчи босқич учрашувида латвиялик Анастасия Севастовага қарши кортга чиқди. Бир соату 23 дақиқа давом этган баҳсда Маша дунёнинг 15-ракеткаси 6:1, 7:6 (7:4) ҳисобида мағлуб этди.
Шарапова учрашув давомида тўрт бор эйс зарбани амалга
оширди. Севастовада эса эйслар сони битта бўлди. Россиялик теннисчининг
нимчорак финал босқичидаги рақибаси Анжелика Кербер - Донна Векич учрашувидан
сўнг маълум бўлади.
Ҳавола :
Фикрлар