UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

29 мар 09:16
Янгиликлар

Футбол

Аёллар футболи: “Металлург” - Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!

Мамлакат чемпиони ҳамда Кубок соҳиби ўртасида кечиши кўзда тутилган Суперкубок ўйини бўлиб ўтди.

Пойтахтдаги Жар стадионининг захира майдонида амалдаги мамлакат чемпиони “Металлург” ҳамда 2017 йилги Кубок финалчиси (сабаби Кубокни ҳам “Металлург” қўлга киритган) “Бунёдкор” жамоалари ўзаро куч синашишди.

Ҳар иккала жамоа ҳам ғалабага бўлган шижоатини, иштиёқини намоён этишди. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида “Бунёдкор” қизларининг ташаббускорлиги сезилиб турди. Кетма-кет уюштирилган ҳужумлар эса самарасиз якунланаверди. “Металлург” ҳам қарши ҳужумларда фаоллик кўрсатишди. 

Бу кўп ўтмай самарасини берди. Қизиғи, “Бунёдкор” жамоаси дарвозасига киритилган дастлабки голда пойтахтликларнинг ўзлари рақибларига “ёрдамлашишди” – Луиза Садирова бурчакдан оширилган тўпни майдон ташқарисига чиқариш ўрнига ўз дарвозаси тўрига йўллаб қўя қолди.

Ўн дақиқа ўтар-ўтмай Луизанинг хатосини жамоадоши Людмила Карачик тузатди – дарвозабон билан бирга-бир чиққан ҳолда дарвозани ишғол этишнинг уддасидан чиқди – 1:1.

Томошабинлар иккинчи бўлимда ҳам қизиқарли ўйин гувоҳи бўлишди. Ҳар иккала томондан бир неча бор ҳужумлар уюштиролди, хавфли вазиятлар яратилди. Бироқ дарвоза бир бор ишғол этилди. Ўйиннинг 70-дақиқасида Нозимахон Эргашева “Бунёдкор” дарвозасига гол киритиб, муҳим ғалабани таъминлади.

Шу тариқа “Металлург” иккинчи бор Суперкубокни қўлга киритиб, бу борада етакчи ҳисобланган “Севинч” билан кўрсаткичларини тенглаштириб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг