UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

04 июл 13:39
Янгиликлар

Дзюдо

Аёллар терма жамоамиз ҳам Хорватияда йиғин бошлади + ФОТО

Дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хорватиянинг Истрия ярим оролида жойлашган Пула шаҳарчасида ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Нелля Киямова мураббийлигидаги дзюдочи қизларимиз бунгача Словакияда ўн кунлик йиғин ўтказишган эди. Энди машғулотларга бир ҳафта давомида Адриатика денгизи соҳилларида жойлашган Пула шаҳри мезбонлик қилади. Ушбу халқаро йиғинда юртимиз дзюдочиларидан ташқари Европанинг бир нечта мамлакат терма жамоалари ҳам машғулот ўтказишяпти. 

Режа бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бир ҳафталик машғулотлардан сўнг Тошкентга қайтади. Қисқа муддатли таътилдан кейин эса Япониянинг Майдзуру шаҳрига жўнаб кетилади. Токио Олимпиадасига тайёргарликнинг сўнгги босқичи айнан Кунчиқар юртда ташкил этилади. Иқлимга мослашиш, маҳаллий шароитга кўникиш мақсадида эртароқ Японияга жўнаб кетилади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг