UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

26 апр 11:26
Янгиликлар

Дзюдо

Азизжон Камилов ва Мариус Визер Ўзбекистон дзюдоси истиқболини муҳокама қилишди

Хабарингиз бор, 19-22 апрель кунлари БААнинг Фужайра шаҳрида дзюдо бўйича Осиё/Океания чемпионати бўлиб ўтди.

Токио Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколари ўйналган йилнинг ушбу нуфузли мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муносиб тарзда иштирок этди. Дзюдочиларимиз якунда 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритиб, Осиё ва Океаниянинг 40 иштирокчи давлати орасида 6-ўринни банд этишди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти Осиё чемпионати доирасида бир қатор расмий учрашувлар ҳам ўтказди. Хусусан, федерация президенти Азизжон Камилов Дубай шаҳрида БАА дзюдо, спорт курашлари ҳамда кикбоксинг федерациялари президенти Муҳаммад Бин Талуб Ал Дерия билан учрашган эди. 

Осиё чемпионати доирасидаги яна бир эътиборга молик учрашув Фужайра шаҳрида Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер билан бўлиб ўтди. Ўзаро суҳбат чоғида жаноб Визер мамлакатимиз дзюдочиларининг халқаро аренада эришаётган муваффақиятлари, Ўзбекистон мезбонлик қилаётган нуфузли халқаро мусобақаларнинг юқори савияда ташкил этилаётгани ва бу билан юртимиз бутунжаҳон дзюдо ривожига муносиб хисса қўшиб келаётганини алоҳида эътироф этди.

Учрашув сўнггида келажакда ҳам Ўзбекистон ва Халқаро дзюдо федерацияси ўртасида кенг кўламдаги ҳамкорлик давом эттирилиши таъкидланди. Мариус Визер ўз сўзида Ўзбекистон бемалол қитъа ва жаҳон чемпионатларини ўтказа олишини урғулади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг