UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

07 фев 11:52
Янгиликлар

Футбол

Баҳодир Аҳмедов Вьетнамга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати чорак финалида Вьетнамга қарши баҳс олиб бориши ҳақида хабар берилганди.

Бугун, 7 февраль куни 1/4 финал беллашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов бўлажак беллашув олдидан қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

“Аввало, чорак финалга қадар етиб келган жамоаларни табриклайман. Вьетнам шаклланган жамоага эга эканини, яхши ўйнашини биламан. Бўлажак рақиб билан Туркманистонда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида баҳслашганмиз. Ўшанда ҳам чорак финалда рўбаро келиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз.

Эртанги ўйинга аъло даражада тайёрланиб, майдонда бор кучимизни берамиз. Йиллар давомида тўпланган тажриба бизга кўмак беради. Бироқ, олдинги ўйинлар тарихда қолди, ҳозир янги ўйинлар ҳақида ўйлаш керак”, – деди Баҳодир Аҳмедов.

Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи Мигель Родриго ҳам Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг кучли жамоаларидан бири саналади. Жамоа 2010 йилдан буён совринли ўринларни эгаллаб келмоқда. Рақибнинг йиллар давомида тўплаган ушбу тажрибаси уларга устунлик беради. Биз ҳимояни мустаҳкам ушлашимиз лозим. Бўлажак ўйинда ҳеч кимга осон бўлмайди”, – деди Мигель Родриго.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг