30 июл 09:43
Янгиликлар
Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов 9 август куни АҚШда жанг қилади — BoxRec
Ўзбекистонлик супер оғир вазнли боксчи Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги бўйича маълумот берилди.
BoxRec интернет порталининг хабар беришича, Big Uzbek 10 август тонгида АҚШнинг Калифорния штати, Помона шаҳрида жойлашган Fox Theater Pomona мажмуасида ташкил этиладиган проф бокс оқшоми доирасида рингга кўтарилади.
Ҳозирча унга ким рақиб бўлиши кўрсатилмаган.
Жалолов аслида, 27 июль тонгида Нью-Йорк шаҳридаги "Мэдисон Сквер Гарден" аренаси мезбонлик қилган турнир доирасида италиялик Жанмарко Кардильо билан жанг қилиши керак эди, бироқ бу баҳс рақибнинг соғлиғидаги муаммолар сабаб бекор қилинганди.
Ҳавола :
Манба : boxrec.com
Фикрлар