24 сен 16:16
Янгиликлар
Бокс/ММА
Баҳодир Жалолов: "Қозоғистонлик рақибимни Ўзбекистонга таклиф қилдим"
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати якунига етди.
Мусобақада супероғир вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Баҳодир Жалолов финал жанги ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Ҳал қилувчи жангда қозоғистонлик Қамшибек Конкабаев Баҳодирга нисбатан ҳурматсизлик қилганди.
"Рингда балки жаҳлим чиқиши мумкин, аммо рингдан ташқарида мен ўзимни ушлайман. Рақибимга иложи борича "Ўзингни босиб ол, бу бокс. Ўзбекистонга келгин, сени меҳмон қиламан, кутаман" деб айтдим. Боксчилар рингдан ташқарида дўст бўлиши керак деб ўйлайман", - дееди Баҳодир Жалолов.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар