07 дек 15:22
Янгиликлар
Баҳодир Жалоловнинг жанги эртага кўчирилди, рақиб аниқланди!
Унга кўра, ҳамюртимиз 8 декабрь (Тошкентда 9 декабрь эрталаб) куни проф рингдаги тўртинчи жангини ўтказади. Баҳодирнинг рақиби америкалик Валентин Маркес бўлади. Аслида бу жанг 6 декабрь (Тошкентда 7 декабрь эрталаб) куни ўтказилиши керак эди.
Лекин бизга номаълум бўлган сабабларга кўра, жанг санаси икки кунга сурилди. Жалолов - Маркес жанги АҚШнинг Калифорния штати Ла Пуэнте шаҳридаги Industry Hills Expo Center мажмуасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Жалолов шу кунгача профессионал боксда учта жанг ўтказган ва уларнинг барчасида нокаут эвазига ғалаба қозонган. 25 ёшли Валентин эса 9та жанг ўтказган. Бешта жангда ғалаба (2таси нокаут билан) қозонган, 4та жангда мағлубият аламини тотиб кўрган. Нокаутга учрамаган.
Фикрлар