UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Жон Жонс: "Россия янги ўғил асраб олди" 0 15:32Дана Уайт Жон Жонснинг янги баёнотига кескин жавоб қайтарди 0 15:11Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда! 0 14:5019 ёшли аёл боксчи нокаутдан сўнг сунъий комага ўтказилди 0 14:29Мовсар Евлоев Волкановски билан UFC чемпионлик жанги учун қачон тайёр бўлишини айтди 0 14:08Жо Роган Оқ уйдаги UFC турнирини қандай сақлаб қолиш мумкинлигини тушунтирди 0 13:47"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди 0 13:26"Мен яхшироқман!". Райан Гарсия Кроуфордни ҳаддан ташқари баҳоланган деб атади 0 13:05Энтони Жошуанинг рингга қайтиш тахминий муддати айтилди 0 12:44Ислам Махачев эрталабки машғулотлари режасини ошкор қилди 0 12:23"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмаганди 0 12:02Уимблдон 2026 турнирининг расмий постери тақдим этилди + ФОТО 0 11:41Нейт Диаснинг Жейк Пол лигасидаги жанги учун қанча гонорар олиши маълум 0 11:20"30 соат оч қолдим". Евлоев Рамазон ойида Мёрфи билан жангга тайёргарлик ҳақида гапирди 0 10:59Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан" 0

26 фев 16:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги бўйича маълумот пайдо бўлди

Рамазондан кейинги бокс оқшомининг Top Rank томонидан ташкил этилаётганини инобатга олсак, бу хабар ҳақиқатга ўхшайди.

Боиси, Жалолов таниқли промоутер Боб Арумга тегишли ушбу промоутерлик компаниясининг мижози ҳисобланади. Супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамизнинг 7 февраль кунги жанги ҳуснбузар сабаб бекор қилинганди. 

Жалолов Канаданинг Монреаль шаҳрида ўтказилган проф бокс оқшоми доирасида франциялик Девид Спилмонт билан жанг қилиши керак эди. Аммо ташкилотчилар Баҳодирнинг юзидаги ҳуснбузар туфайли жангни бекор қилишганди. Шундан кейин Жалолов ҳам, Спилмонт ҳам тез орада бошқа манзилда жанг ўтказишга тайёр эканликларини билдиришганди. Боксчимизнинг жамоаси француз боксчисини Тошкентга ҳам таклиф қилганди. 

Бизга етиб келган хабарларга таянадиган бўлсак, Баҳодир Жалолов 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ташкил этиладиган катта проф бокс оқшомида жанг ўтказади. Ҳозирча унинг рақиби ким бўлиши ҳақида маълумот йўқ. 

"Барыс Арена"да ўтказиладиган турнирнинг марказий жангида ўрта вазн тоифасида IBF ва WBO йўналишлари чемпиони қозоғистонлик Жанибек Алимханули (16-0, 11 KO) келиб чиқиши конголик, ҳозирда Франция шарафини ҳимоя қилаётган Анауэль Нгамиссенге (14-0, 9KO)га қарши рингга кўтарилади.

Шунингдек, Астанадаги турнирда қозоғистонлик ака-ука Маҳмуд ва Торехан Сабирхонлар профессионал боксдаги дебют жангларини ўтказишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг