UZ

Сўнгги янгиликлар

17:03Боб Арум Эдди Хирнни ҳақиқий промоутер деб ҳисобламайди 0 16:41Шаҳрам Ғиёсов Шоҳжаҳон Эргашевнинг "вызови"га жавоб қайтарди + ФОТО 0 16:19Жасур Алижонов: "2023 йилда тўрт нафар жангчимиз ONE FC билан шартнома имзолайди" 0 15:48Куртуа Бельгия ЖЧдан чиқиб кетгани учун узр сўради 0 15:11"Ҳумо Арена" Ғофур Раҳимов ва Отабек Умаров, Фазлиддиннинг ғалабаси. "Lift" компанияси турниридан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:45Эдди Хирн нима Усик ва Фьюри ўртасидаги мутлақ чемпионлик жанги ташкил этилмаслигини айтди 0 13:16UFC Fight Night: Thompon vs Holland. Мусобақанинг тўлиқ карди билан танишинг 0 12:55Дани Алвес ЖЧда ўйнаган энг ёши катта бразилиялик футболчи бўлди 0 12:33Жасур Мирзамуҳаммедов мағлуб бўлган кечанинг марказий баҳсида икки енгилмас жангчи октагонга кўтарилди + ВИДЕО 0 12:10Надаль ва Рууд Мехикода кўргазмали учрашув ўтказишди 0 11:48Баҳодир Жалолов ТОП-10 жангчиларига қарши рингга кўтарилишга тайёрлигини айтди 1 11:24ЖЧ-2022. 1/8 финал ўйинлари олдидан тўпурарлар жадвали ва ассистентлар рўйхати 0 11:00Эдди Хирн Сауль Альварес - Жон Райдер жанги қаерда ўтказилиши мумкинлиги ҳақида гапирди 0 10:382023 йилда Португалия Гран-приси "Формула-1" тақвимида Хитой босқичи ўрнини эгаллайди 0 10:23Жасур Мирзамуҳаммедов ва Омар Коне иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0

27 сен 14:42
Янгиликлар

Футбол

"Барселона" 2023 йилда кимларни ўз сафига қўшиб олмоқчи?

Теглар :  Барселона
Молиявий муаммолар гирдобида қолган "Барселона"ни эндиликда кам пул сарфлайди, деганлар хато қилади.

Каталонияликлар босқичма-босқич ўз режаларини амалга ошириш режимига ўтган кўринади. Маълум қилинишича, жамоа 2023 йилда ҳам жуда катта трансферларни амалга оширмоқчи. Қуйида мана шулар хусусида сўз юритмоқчимиз. 

Лео Месси

Охирги кунларда Европа ОАВ аргентиналик футболчининг "Барселона"га қайтиши хусусида ёзмоқда. 35 ёшли футболчи келажаги борасида якуний қарорни декабрь ойида якунланадиган ЖЧ-2022 дан кейин қабул қилади. Ўз навбатида, ПСЖ ҳам Месси билан амалдаги шартнома муддатини 2024 йилга қадар узайтирмоқчи. Бироқ у "Барселона"га қайтиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. 


Бернарду Силва

Келгуси йилнинг ёзида португалиялик футболчи "Барселона"га кўчиб ўтиши мумкин. Аслида каталонияликлар 2022 йилнинг ўзидаёқ Силвани ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилишганди. Бироқ молиявий ҳолат ва бошқа жиҳатлар сабаб келишув амалга ошмаганди. "Diario Sport" вакилларининг сўзларига кўра, Силва келгуси йилда фаолиятини Ла Лигада давом эттириши эҳтимоли юқори. 


Рубен Невеш

"Вулверхэмптон" футболчиси фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. Каталония клуби таянч ярим ҳимояда Серхио Бускетснинг ўрнига муносиб номзод сифатида 25 ёшли Невешни кўрмоқда. Қолаверса, Лапорта ва футболчининг агенти Жорже Мендеш ўртасида илиқ муносабатлар бор. Бу ҳам томонларнинг келишувга эришишига асосий омил бўлиши мумкин.


Рафаэл Леау 

"Милан"даги ажойиб ўйинлари билан Европанинг гранд клублари назарига тушган Леау ҳам "Барселона"нинг нишонида бўлиб турибди. Португалиялик вингер келгуси йилда "россонери"ни тарк этмоқчи. Катта эҳтимол билан фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. 


Флориан Вирц

"Байер" клубининг 19 ёшли футболчисига "Барселона" анчадан бери кўз тикиб келяпти. Қолаверса, футболчининг ўзи ҳам каталонияликларнинг ашаддий мухлиси эканини яширмайди. Бироқ немис клуби Вирц трансферини 150 миллион еврога баҳоламоқда. Аммо футболчи жиддий жароҳат олди. Унинг сафдан чиққанини ҳисобга олсак, трансфер қиймати бир мунча пасайиши эҳтимоли бор.

 

Жоау Феликс

Лапорта орзусидаги футбочилардан бири сифатида Феликс тилга олинмоқда. 22 ёшли футболчи "Атлетико"да ўйнамоқда ва яқин орада жамоасини тарк этиш ниятида эмаслигини бир неча маротаба таъкидлаган. Лекин Мендеш аралашуви юзага келса, келишув амалга ошиши мумкин. Бироқ Феликснинг трансфер қиймати юқори экани боис "Барселона" бироз қийинчиликка дуч келиши ҳам мумкин. Ҳар ҳолда молиявий томонлама қийналаётган "кўк-анорранглилар" португалиялик футболчи учун 100 миллион евродан ошиқ сарфлаши даргумон.


Самандарбек тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг