UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Эралининг Тошкентдаги ММА жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:47Эрали Octagon 72 турнирида тожикистонлик блогерга қарши ММА жангини ўтказди, баҳс тўлиқ давом этди 0 19:09Достон Бозоров, Амирхон Алихўжаев, Шоҳасан Мирзаматов ва бошқалар жанг қиладиган Octagon 72 турниридан ОНЛАЙН 0 19:00Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди 0 18:32Анвар Абдуллаевнинг мураббийи Марат Балаев 29 ёшида жанг қилди 0 17:47Фьюрининг отаси Тайсоннинг фаолиятини давом эттириши эҳтимолини баҳолади 0 17:16Дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш учун Италияга жўнаб кетишди + ФОТО 0 16:55"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилишди, Сергеевдан антиқа жавоб 0 16:34Фрэнк Уоррен: "Иноуэнинг жамоаси у билан жанг қилишга қизиқяпти" 0 16:13Бугун “Эл Классико”! Ўзбек спорти юлдузлари қайси жамоага мухлислик қилади? 0 15:52Достон Бозоров, Амирхон Алихўжаев, Шоҳасан Мирзаматов ва бошқалар жанг қиладиган Octagon 72 турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти маълум 0 15:31Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди 0 15:10Фьюрининг отаси Тайсон нега иккала жангда ҳам Усикка ютқазганини айтди 0 14:49Дана Уайт: "Бу жангни ташкил этиш мен учун шараф" 0 14:28Усик P4P рейтингидаги етакчилигини сақлаб қолди 0

05 сен 17:17
Янгиликлар

Футбол

"Барселона" ақл бовар қилмас тарзда ўзгарди. Аммо, бу учун кўп пул тўланди

Теглар :  Барселона
Хави трансфер бозоридаги катта сарфлардан сўнг мавсумни муваффақиятсиз мавсум ўтказишга ҳаққи йўқ.

"Барселона" янги мавсумни ажойиб бошлади. Хави жамоаси Ла Лиганинг тўрт турида учта ғалаба ва битта дуранг қайд этди. Фақатгина илк турдаги "Райо Вальекано" (0:0)га қарши ўйиндаги омадсизлик максимум натижа кўрсатишга ҳалақит берди.



11:1 тўплар нисбати "Барселона"да ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам барчаси ажойиб эканини кўрсатади. Жамоа аста-секин кучайиб, яхши ўйин кўрсатмоқда. Янгилар рўйхатдан ўтказилди, футбол сифати ҳам аста-секин яхшиланмоқда. Каталонияликлар 4-турда меҳмонда мавсум стартидаги энг жиддий рақиб бўлмиш "Севилья" (3:0)ни мағлуб этишди. Бунга қадар "Вальядолид" (4:0) ва "Реал Сосьедад" (3:0) ҳам "яксон этилганди".


Хави жамоаси чемпионат турнир жадвалида"Реал" (12 очко)дан сўнг 10 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Каталонияликлар чемпионлик учун курашда асосий рақиблари бўлмиш Мадрид клуби билан кураша олишига асос бор. "Барса" 2018/2019 йилги мавсумдан бери биринчи бор тўртта ўйиндан сўнг камида 10 очко тўплади. Жамоа ўшанда чемпион бўлганди.


Янгилар таркибга ажойиб мослашишди, аммо улар учун жуда кўп тўланди.



"Бавария"дан ўтган форвард Роберт Левандовски Ла Лиганинг дастлабки тўрт турида бешта гол урди. Поляк бу бўйича Криштиану Роналду (2009) ва Радамель Фалькао (2011)нинг натижасини такрорлаган ҳолда, XXI асрда бу ишни қила олган учинчи ўйинчи бўлди. Каталонияда бўлишни жуда ҳам хоҳлаган Робертнинг кўп нарса ваъда қилувчи старти Хави жамоасига фойда олиб келади. Яна бир янги ўйинчи ҳимоячи Жюль Кунде ўз вазифаларини яхши бажармоқда, шунингдек кутилмаганда ўзининг собиқ клуби бўлмиш "Севилья"га қарши иккита ассист қайд этди. "Барса" либосида ўша ўйинда дебют голини вингер Рафинья ҳам урди. Тез орада яна бошқа ўйинчилар ҳам ўзларини кўрсатишлари мумкин: Франк Кессье, Андреас Кристенсен, Маркос Алонсо ва Эктор Бельерин.


"Барселона"нинг таркиби ўтган йилдагидан анча яхшиланди. Левандовски, Кунде, Рафинья, Кессье, Кристенсен, Алонсо ва Бельериннинг келиши Мартин Брэйтуэйт, Сержино Дест, Пьер-Эмерик Обамеянг, Самуэль Умтити, Клеман Лангле ва Дани Алвесдан кўра кўпроқ сифат беради.


Эндиликда Хави янгиланган жамоадан ўз йўлидаги рақибларни "суриб ташлайдиган" устунлик қиладиган машина яратиши керак. Ла Лигадаги дастлабки турлардан глобал хулосалар чиқаришга ҳали эрта. Улардан фақатгина "Севилья" жиддий рақиб эди. Тез орада Чемпионлар Лигаси бошланади ва "Барса"га "Бавария" ва "Интер" рақиб бўлади. Бу жамоанинг мустаҳкамлигини текширувчи синов бўлади.



Шуни эсдан чиқармаслик керакки, "Барселона"нинг апгрейд нархи жуда юқори бўлиб чиқди. Янги ўйинчиларга тахминан 153 миллион евро сарфланди. Бу Европадаги олтинчи натижа (АПЛ жамоаларидан сўнг). Испан клублари ёзги трансфер ойнасида 490,61 миллион евро сарф қилишди. Тахминан учдан бир қисми (31%) "Барса"га тўғри келади. Каталониядан кетган ўйинчилардан 35 миллион евро атрофидаги ишланди (Филиппе Коутиньонинг "Астон Вилла"га 20 млн еврога сотилиши, Обамеянгнинг "Челси"га 10 млн еврога ўтиши ва Франсиску Тринканнинг "Спортинг"га 3 млн еврога ижарага берилиши).


"Барселона"нинг ҳаражатлари ҳали ҳам даромаддан анча юқори. Фақатгина президент Жоан Лапорта томонидан клуб телеҳуқуқлари ва активлари сотилиши, шунингдек, фахрийлар Жерар Пике, Жорди Альба ва Серхи Робертоларнинг маошлари қисқартирилиши ва "иқтисодий дастаклар" деб аталадиган воситаларнинг фаоллаштирилиши янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш ва ички молиявий фэйр-плей қоидаларига техник жиҳатдан риоя қилишга имкон берди.


Хави совринлар ютиши керак


Лапорта активларни гўзал ҳаётдан сотишга мажбур бўлмади. Президентга шу ерда ва ҳозир натижа керак, шу сабаб Хавида катта масъулият бор. Буни мураббий яхши тушунади.



"Ҳар куни босим ҳис қиламан. Агар ғалаба қозонсанг — бу ажойиб, агар ютқазсанг — бу шармандалик ва сен деярли кўчага чиқа олмай қоласан. Барчаси яхши ўтиши учун барча қўлимдан келганини қиламан. Жуда ҳаяжондаман ва бу ажойиб мавсум бўлиши мумкин. Футбол ва тўп ҳал қилувчи роль ўйнайди. Барча совринлар учун курашамиз. Трансфер ойнасидан сўнг ўзимни енгил ҳис қиляпман. Биз жамоа бўлиб ишладик ва ажойиб ҳаракат қилдик. Биз ҳозирги ўрнимиздан мамнунмиз. Бизда барча совринлар учун кураша оладиган таркиб бор. Энди биз буни майдонда исботлашимиз керак", — дейди Хави.


Хавидан нафақат барча совринларга кураш, балки ғолиблик кутишмоқда. Албатта, бир вақтнинг ўзида Ла Лига, Чемпионлар Лигаси ва Испания Кубогида ғалаба қозониш даргумон. Барча фронтда мағлубиятга учрамаслик — мураббий учун минимум вазифа. Ҳозирги "Барселона" учун муваффақиятли мавсум тушунчаси бўшроқ нарсадек туюлиши мумкин. Аммо, Испанияда "Реал"ни чемпионлик тахтидан аждариш мажбурий вазифалар рўйхатидан бўлиши шарт. Чемпионлар Лигасида "Бавария" ва "Интер" бор гуруҳдан чиқишнинг ўзи етарли эмас. Идеали мусобақани ютиш ва 100 млн евролик совринга эга чиқиш. Аммо, боссларни ярим финалга чиқиш ҳам қониқтириши мумкин — бошқа фронлардаги муваффақият шарти билан.


Ўтган мавсум Хави аниқ ўйин услубига эга бўлмаган нотинч ва турғун жамоани қабул қилиб олганди. Шу сабаб совринлар бўлмаган жиддий қабул қилинмади.



Ҳозир эса вазият ўзгарган. "Барселона" таркибни кучайтириш учун жуда кўп пул тўлади. Мураббийнинг муваффақиятсизликка учрашга ҳаққи йўқ, йўқса ишдан кетади. Хавининг максимал вазифаларга дош бериши — Европа футболчининг 2022/2023 йилги мавсум асосий интригаларидан бирига айланади.


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг