23 дек 17:48
Янгиликлар
Футбол
"Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашга қўшилди
Англиялик иқтидорли ҳужумчи Каталония клубининг қизиқишлари доирасига кирди.
Daily Expressнинг тасдиқлашича, "Барселона" "Манчестер Юнайтед" аъзоси Маркус Рэшфорд учун курашга қўшилди. Маълум бўлишича, каталонияликлар МЮнинг ўнинчи рақами эгасига таклиф билан чиқишга тайёр бўлиб туришибди.
Маълумот учун, 21 ёшли форвардга "Барселона"дан ташқари Мадриднинг "Реал" ҳамда Италиянинг "Милан" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ҳавола :
Фикрлар