15 июн 11:38
Янгиликлар
Футбол

“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин
“Атлетик“ вингери Нико Уильямс фаолиятини Ла Лиганинг бошқа бир жамоасида давом эттириши мумкин.
22 ёшли футболчи “Барселона“нинг қизиқишларига қарамасдан “Реал Мадрид“га кўчиб ўтиши мумкин. Мадридликлар футболчи учун 70 миллион евро тўлашга тайёр. Вингернинг ўзи ҳам Хаби Алонсо жамоасида ўйнаш истаги борлигини маълум қилган.
2024/25 мавсумда Нико Ла Лигада 29 ўйинда 5 гол урди ва 5 та голли узатма берди.
Ҳавола :
Манба : Championat.com
Фикрлар