UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

17 июн 11:53
Янгиликлар

Кураш

Бекберган Балтаев: Мақсадимиз - юртимиз спорти довруғини улуғлайдиган полвонларни вояга етказиш

Белбоғли кураш – элимизнинг миллий қадрияти, урф-одати, қолаверса, ватанпарварлик ва инсонпарварлик тимсоли ҳисобланади.

Муболаға эмас, ушбу миллий спорт тури қадимдан халқимизнинг, асосан, ёшларнинг севимли машғулотларидан бирига айланган. Полвонлар эса тўйлар-у сайилларда, оммавий томошаларда   бел олишиб, ўз маҳоратини намойиш этган. Ҳозирда ҳам етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган ҳамюртларимиз  кураш гиламига чиқишни канда қилишмайди.

Хоразм вилояти белбоғли кураш федерацияси ижрочи директори, Ўзбекистон халқ таълими ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси,  халқаро тоифадаги ҳакам  Бекберган Балтаев билан кечган суҳбатимиз айнан шу ҳақда бўлди.

Бизнинг маълумот:

Бекберган Балтаев, Янгибозор туманида туғилган, ҳозир 46 ёшда. Янгибозор тумани  болалар-ўсмирлар спорт мактабининг  олий тоифали тренери.

-Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси номинацияси бўйича:

-2012 йилнинг “Энг яхши ёшлар мураббийи”.

-2014 йилнинг “Энг яхши ҳаками”.

Шунингдек:

- Туркманистон давлатининг пойтахти Ашхабод шаҳрида ўтказилган катталар ўртасидаги ва Россиянинг Тулячи шаҳрида ташкил этилган ёшлар орасидаги жаҳон чемпионатларида ҳакамлик қилган. 

- 2015 йили Россиянинг  Оренбург шаҳрида катталар ўртасида уюштирилган жаҳон кубоги мусобақасида қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси делегациясининг раҳбари бўлган.  

- Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси  кенгаши аъзоси.

 

- Бекберган Раҳмонович, суҳбатимиз аввалида белбоғли курашнинг тарихи ҳақида мухтасар тўхталиб ўтсангиз ...

- Белбоғли курашнинг тарихи уч минг йилларга бориб тақалади. У авваллари асосан, Фарғона водийси ва унга туташ ҳудудларда, шунингдек, Тошкент, Сирдарё вилоятида кенг таркалган эди. Манбаларда ёзилишича, бу кураш Темурийлар даврида ҳам халқимизнинг севимли машғулотига айланган. Томошабинлар эса курашчиларнинг усулларидан баҳра олиб, мириқиб ҳордиқ чиқаришган. Бир пайтлар белбоғли кураш  “фарғонача кураш” номи билан ҳам юритилган бўлиб, байрам маросимлари ушбу курашсиз ўтмаган. Бугунги кунда белбоғли кураш Ўзбекистоннинг қолган вилоятлари,  Қорақалпоғистон республикасида ҳам жадаллик билан оммавийлашиб бормокда. Бунга ҳукуматимиз томонидан миллий спорт турларини янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар дастуриламал вазифасини ўтамоқда. Албатта, бу борада Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировнинг саъй-ҳаракатлари ва изланишлари ҳам эътирофга лойиқдир.

- Кураш ва белбоғли курашнинг фарқи нимада, ўзи?

- Белбоғли курашчилар бир-бирининг белларидаги белбоғларидан ушлаб кураш тушишади. Улар рақибини оёқларини ердан узган ҳолда даст кўтариб йиқитишади. Агарда, усул бажарилаётганда спортчининг қўли белбоғдан чиқиб кетса ёки оёқларини ердан узмасдан чил берса  ва йиқитса ҳисобга олинмайди. Кураш усталари эса тик турган ҳолда ҳаракат қилишади. Полвонлар бир-бирларига караган ҳолда ёқасидан, белидан ушлаб оёқларига ҳар хил чиллар бериб йикитиши мумкин. Кураш ва белбоғли курашнинг ўхшаш томони шундаки, курашчиларимиз давлатимиз рамзи саналган байроғимиз рангги - кўк ва яшил матодан тикилган яктакда даврага чиқишади, иштонлари ҳам бир хил - оқ рангдан иборатдир. Фақат белбоғида фарқи бор. Асосийси, иккала курашимиз ҳам миллий қадриятимиз, маънавиятимиз ва маърифатимиз асосида қурилган.


- Белбоғли кураш Хоразм вилоятида қачондан буён фаолият юритяпти?

Бинобарин, белбоғли кураш воҳамизда янги спорт тури ҳисобланади. Ушбу спорт тури мактаб ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари”, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчиларининг “Баркамол авлод” ва олийгоҳлар талабаларининг “Универсиада” спорт ўйинлари дастурига киритилгач, юртимизнинг барча гўшасида ривожланишга юз тутди. Жумладан, унинг вилоятимизга кириб келганига ўн етти йилча бўлиб қолди. Бугунги кунда Янгибозор, Гурлан, Шовот, Қўшкўпир ва Хонқа туманларида 300 нафардан зиёд ўғил ва қизлар тажрибали мураббийлар қўл остида шуғулланишмоқда.


- Шу ўринда хоразмлик белбоғли курашчиларнинг натижалари хусусида сўзлаб берсангиз?

- Бу борада ҳавас қилса арзигулик кўрсаткичларимиз бор. Ваҳоланки, кўплаб спортчиларимиз ўтган йиллар мабойнида нафақат мамлакатимиз, халқаро миқёсдаги мусобақаларнинг шоҳсупасига кўтарилишди. Чунончи, янгибозорлик Замира Аҳмедова аёллар ўртасида, Раҳматжон Шомуротов эркаклар орасида белбоғли кураш бўйича хоразмлик илк жаҳон чемпиони бўлди. Улар ўз вазни тоифасида дунёда бир неча бор тенгсиз, деб топилган. Ҳатто, Замира 2013 йили Россия заминида уюштирилган бутунжаҳон талабаларининг XXVII ёзги Универсиадасида учинчи ўрин эгасига айланди. Қолаверса, у икки марта “Ўзбекистоннинг энг яхши аёл белбоғли курашчиси” номини қўлга киритди. Муболаға эмас, ўтган йил ҳам спортчиларимиз учун омадли келди. Россия федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш (борьба на поясах) бўйича катталар ўртасида уюштирилган жаҳон чемпионатидан Бегойим Раҳимбоева кумуш, Уллижон Давлетова бронза медали билан қайтишди. Шунингдек, Нусрат Йўлдошев, Моҳинур Раҳмонова, Машҳура Қўзиева, Севинчой Ўразбоева, Шоира Қаландарова сингари ёш белбоғли курашчиларимиз ёшлар ва ўсмирлар орасидаги  жаҳон чемпионатларининг совриндори бўлишди. Ҳа айтганча, Хоразм вилояти белбоғли кураш федерацияси ҳам бир неча марта мамлакатимизнинг “Энг яхши федерацияси” бўлди. Қолаверса, 2019 йил якунлари бўйича “Йилнинг халқаро мусобақалардаги энг фаол вилоят федерацияси” номинацияси ғолиблиги ҳам бизга насиб этди. Бундан қувончимизнинг чеки йўқ, албатта.


- Келажакдаги мақсадларингиз нималардан иборат?

- Орзуларимиз бисёр. Ёшларимизни ватанимизга садоқатли, элимизга меҳр-мурувватли, жисмонан соғлом ва маънан баркамол авлод вакили сифатида тарбиялаш асосий вазифамиздир. Бунинг баробарида, шогирдларимиз орасидан мамлакатимиз спорти довруғини оламга ёядиган кўплаб полвонларни вояга етказишни ният қилганмиз. Мақсадларимизнинг рўёбга чиқиши учун шарт-шароит ва имкониятларимиз етарли.


- Ниятларингиз ушалишини тилаб қоламиз.

Сўнг сўз ўрнида: Шу пайтгача хоразмлик белбоғли курашчилар орасидан 2 нафар халкаро тоифадаги спорт устаси, 15 нафардан зиёд спорт устаси ва 100 нафардан ошиқ спорт усталигига номзод  спортчилар тайёрланди. Оммавий тоифадаги белбоғли курашчилар ҳам талайгина. Ҳозирча, улардан 10 нафари Ўзбекистон терма жамоасига аъзо ҳисобланса,  8 нафари терма жамоанинг захира таркибидан ўрин олган. 


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг