UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

14 дек 12:27
Янгиликлар

Бошқалар

Белбоғли кураш. Кучлилар аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Кониституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш мусобақаси ўтказилди.

Кеча якунига етган ушбу турнир 2002-2004, 2005-2006 ҳамда 2008-2010 йилларда туғилган болалар ўртасида бўлиб ўтди. Мазкур очиқ биринчиликда 100 нафарга яқин белбоғли кураш билан мунтазам шуғулланаётган спортчи болалар ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра Умарбек Исаев (24 кг.), Иброҳим Абдуҳафизов (27 кг.), Азиз Норбоев (30 кг.), Ҳусан Искандаров (33 кг.), Ҳасан Искандаров (36 кг.), Асадбек Саидакбаров (40 кг.), Алишер Салимов (46 кг.), Алижон Эрметов (50 кг.), Иномжон Холдорбоев (55кг,) ҳамда  Фурқат Тўлқинов (+55 кг.)лар фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди. 

Ғолиб ва совриндорлар Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт жамғармаси ҳамда 2-БЎСМ томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Имомали УМРЗОҚОВ, Учтепа туман 2-БЎСМ белбоғли кураш мураббийи, белбоғли кураш бўйича миллий тоифадаги ҳакам: 

- 8 декакбрь - Ўзбекистон Республикаси Кониституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан ўтказилган ушбу очиқ биринчиликда иқтидорли спортчилар кўплиги маълум бўлди. Мақсадимиз - ўғил-қизларни жисмоний тарбия ва спортга бўлган иштиёқини янада кучайтириш, қолаверса, Тошкент шаҳар ва Республика миллий терма жамоаларига муносиб номзодларни аниқлашдан иборат эди. Мусобақани юқори савияда, кўтарингки рўҳда ўтишида кўмакчи бўлган Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт жамғармасига, БЎСМ директори Мамура Мухамеджановага, Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясига, беллашув бош ҳаками Абдилазиз Маликов ва бошқа мутассадиларга шогирдларимиз ва уларнинг ота-оналари номидан миннатдорчилик билдираман.  

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг