28 окт 11:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
Белград. Кубаликлар иштирокида сенсация давом этмоқда...
Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда
Кубалик уч карра жаҳон чемпиони Ласаро Альварес илк босқичда Япония вакили Хаято Цуцумига қарши рингга кўтарилди. Жангда тўлиқ устунликка эришган япониялик боксчи 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, кубаликлар кеча бир йўлла икки нафар юлдуз боксчиларидан айрилишди. Ласаро Альваресга қадар икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Роньель Иглесиас ҳам мағлуб бўлганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар