UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди 0 18:30Англия Тухель борасида бир қарорга келди 0 17:53Жон Жонс Усик билан эҳтимолий бокс жанги ҳақида гапирди 0 17:05“Классик” курашчиларимиз Будапештдаги рейтинг турнирида қатнашишмоқда 0 16:32Ислам Махачев қандай қилиб UFC билан шартнома имзолагани ҳақида гапириб берди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзосига 60 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:34Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блаховичга янги рақиб берилди 0 15:03Камару Усман Махачевнинг ўрта вазндаги имкониятларини баҳолади 0 14:30Жон Жонс Россия фуқаролигини олиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:54Хабиб отаси Махачевни залдан ҳайдаган лаҳзани эслади 0 13:27Пеленинг ЖЧ-1958 финалидаги либоси жуда қимматга сотилди 0 12:51Камару Усман Ислам Махачев билан жанги нима учун ўтказилмаганини тушунтирди 0 12:23Жастин Гэтжи ESPY мукофотини боксчига бой берди 0 11:58Конор Макгрегор: "Холлоуэй билан жанг "ўтказилмаган" деб топилиши керак" 0 11:26Марадонанинг ЖЧ-1986даги сардорлик боғичи яхшигина суммага сотилди 0

16 фев 12:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Bellator 215: Харитоновни замбилда олиб чиқиб кетишди, жанг ўтказилмаган деб топилди ФОТО+ВИДЕО

Бугун АҚШнинг Анаксвил шаҳрида аралаш қоидалар бўйича Bellator 215 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жанги супероғир вазн тоифасида американец Мэтт Митрион ҳамда россиялик Сергей Харитонов ўртасида бўлиб ўтди. Жанг кутилганидан анча аввал якунланди. Мэтт лоукик зарбасини бераман деб рақибининг белдан пастги қисмига зарба йўллаб қўйди. 

Натижадан Харитоновни баҳсдан давом эттира олмади. Уни замбилда октагондан олиб чиқиб кетишди. Америкалик спортчи дарҳол россиялик рақиби ва мухлислардан узр сўради. Ташкилотчилар бу жангни ўтказилмаган, деб топишди. 

Маълумот учун, 38 ёшли Харитонов MMAда 28та ғалабага эришган. Ҳисобида 6та мағлубият бор. У ўзининг бундан аввалги жангини 2018 йилнинг октябрь ойида Bellator 207 турнири доирасида ўтказиб, рақиби Рой Нельсонни биринчи раундда техник нокаут эвазига мағлуб этган эди. 

40 ёшли Митрион эса фаолияти давомида 13та ғалаба қайд этган. Харитонов сингари 6та жангда мағлубият аламини тотиб кўрган. Мэтт Bellator 207 турнирида америкалик Райан Бэйдерга ютқазиб қўйганди. 



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг