UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39"Манчестер Сити" 16 ёшли болага 40 миллион евро тўламоқчи 0 09:17UFC 330 турнири санаси ва манзили эълон қилинди 0 08:52Таэквондо. Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар ҳамюртимиз баҳсларга киришади 0 08:26Жавоҳир Синдаров: “Бутун Ўзбекистон турнирни кузатаётганини ҳис қилдим" 0 08:03Эрон ЖЧ-2026 иштирокидан воз кечиши мумкинми? Спорт вазири вазиятга ойдинлик киритди 0 22:25Бибисара Ассаубаева Синдаровни табриклади + ФОТО 0 21:19Тарихий натижа - Жавоҳир Синдаров "Номзодлар турнири" ғолиби сифатида Жаҳон тожи учун ўйнайди! 0 18:33Таэквондо. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида навбатдаги медалга эга бўлди 0 18:05Осиё чемпионлар лигаси формати ўзгармоқда, “Насаф” ҳам мусобақада қатнашиши мумкин 0 17:43"Менга локацияни юборинг". Анкалаев UFC'га мурожаат қилди 0 17:17Тайсон Фьюри: "Жошуа билан жанг учун шартнома имзолаганман" 0 16:40Пауло Коста: "Агар UFC хоҳласа, камар учун 93 кг.да қоламан" 0 16:16Ўзбекистоннинг U-17 Осиё Кубогига борадиган таркиби аниқ 0 15:39Жон Жонс: "Мен ёмондан кўра кўпроқ яхши инсонман" 0 15:17Шоҳжаҳон Эргашевнинг қозоғистонлик рақибга қарши янги жанг санаси расман маълум қилинди (ПОСТЕР) 0

20 фев 08:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ Bellator чемпиони Патрисио "Питбуль" UFC жангчисига айланди

Бразилиялик аралаш яккакураш устаси 37 ёшида дунёнинг энг кучли лигаси жангчисига айланди.

Питбуль ярименгил вазн тоифасида собиқ Bellator чемпиони ҳисобланади. Патрисио Фрейре бир ойча аввал PFL (Bellator промоушенининг янги эгаси) лигаси билан хайрлашиб, эркин агентга айланганди. У узоқ вақт ишсиз қолиб кетмади ва UFC билан шартнома имзолади.

Маълумот учун, Фрейре 2010 йилдан бери Bellator лигаси байроғи остида ўз жангларини ўтказиб келаётганди. Ушбу лигада у 30 та жанг ўтказиб, ўзига хос рекорд ўрнатган. Жами 15 та чемпионлик жангларида октагонга чиққан. 2019 йилда Патрисио енгил вазн тоифасида ҳам Bellator чемпиони бўлганди. Ўшанда у биринчи раунднинг ўзида ҳозир UFC`да ўз жангларини ўтказиб келаётган Майкл Чендлерни нокаутга учратган эди. 

"Питбуль" асосий мақсади UFC ярименгил вазн тоифасида чемпион бўлиш эканини айтиб улгурди. Дебют жангидаёқ Алжамейн Стерлинг, Диего Лопес ёки Александр Волкановскига қарши октагонга чиқмоқчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг