UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцев нинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0

29 июл 09:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Bellator 283. Жангчиларнинг гонорарлари маълум

АҚШда ўтган Bellator 283 турнирида октагонга кўтарилган жангчиларнинг кафолатланган гонорарлари маълум қилинди.

Жумладан, енгил вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олган россиялик Усман Нурмагомедов фаолиятидаги энг катта гонорарни қўлга киритди. У биринчи раундда америкалик Кристофер Гонсалесни бўғиш усули билан мағлубиятга учратган эди. Ушбу жанг учун Усман 100 минг доллар гонорар олди. 

Лекин бу турнирнинг энг катта гонорари эмас. Нурмагомедовдан кўпроқ гонорарга турнир хедлайнери Жейсон Жексон ($191 000) ва Лоренц Ларкин ($125 000) эга чиқишди.

Яримўрта вазнда собиқ Bellator чемпиони Даглас Лима ҳам банкдаги ҳисоб рақамини 100 000 долларга бойитиб олди. Шов-шувли тарзда енгил вазн рейтинги пешқадами Сидни Аутлоуни муддатидан аввал мағлуб этган озарбайжонлик Тофик Мусаев умумий ҳисобда 70 000 доллар ишлаб олди. Ушбу сумманинг ярмини у бонус сифатида олган. 

Россияликлар Гаджи Рабаданов ва Ахмед Магомедов мос равишда 62 000 ҳамда 34 000 долларга эга бўлишди. Лоренцо Ларкинга қарши жанги ўтказилмаган дея эълон қилинган Муҳаммад Берхамов 33 000 долларлик бўлди. Қолган жангчилар 4 000 доллардан 50 000 долларгача гонорар қўлга киритишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг