UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12WBC президенти Фьюри — Жошуа жанги ҳақида фикр билдирди 0 18:42Аргентиналик мураббий "Нефтчи"дан кетди 0 18:18Сехудо Хабиб нега ММА тарихидаги энг буюк жангчилар қаторида бўлмаслиги кераклигини тушунтирди 0 17:45"Алекс Перейра оғир вазнда қолади" - мураббий 0 17:17Дастин Порье Махачевнинг Иэн Гэррига қарши жангини баҳолади 0 16:42Мюнхен 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финалини қабул қилмоқчи 0 16:20"У ярим оғир вазнда жанг қилиши керак". Хавьер Мендес — Махачевнинг эҳтимолий рақиби ҳақида 0 15:46Турки Ал аш-Шейх Иноуэ - Родригес жангини ташкил қилиш билан шуғулланмоқда 0 15:09Жон Жонс Ислам Махачевни барча даврларнинг энг буюк жангчиси деб тан олишдан бош тортди 0 14:38"Барселона" "Фенербахче" дарвозабонини ижарага олмоқчи 0 14:13Порье Хабиб ва Махачев жанг қилган тақдирда уларнинг қай бири ғолиб бўлишини тахмин қилди 0 13:46Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлиги муҳокама қилинди 0 13:21Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди 0 12:54ЕЧЛ. Раҳмоналиев жамоаси "Хапоэль Бир Шева"га мағлуб бўлди, олдинда жавоб учрашуви бор 0 12:23UFC 332 турнири учун бир қатор юлдузли жанглар эълон қилинди 0

23 июл 10:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Bellator 283. Усман Нурмагомедов навбатдаги жангини ўтказди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун тонгда АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳридаги "Эмеральд Куин Казино" стадионида навбатдаги Bellator турнири бўлиб ўтди.

Bellator 283 оқшомининг асосий кардида енгил вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган россиялик 24 ёшли Усман Нурмагомедов америкалик 30 ёшли Кристофер Гонсалесга қарши октагонга кўтарилди.

Жанг биринчи раунднинг 2-дақиқаси 54-сонияси ўтиб бораётган бир паллада тўхтатилди. Усман рақибини бўғиш (гильотина) усули билан мағлубиятга учратди. Жанг асосан тик ҳолатда кечаётганди. Лекин базаси курашчи бўлган Гонсалес клинчга борди ва бу ҳолат унга қимматга тушди. Хабибнинг таълимини олган Усман Кристоферни бўғиб қўйди. 

Шу тариқа, Усман Нурмагомедов Bellator промоушенидаги қаторасига тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. Жанглардан учтасида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. Бу унинг ММАдаги 15-ғалабаси бўлди. Дуранг ва мағлубият йўқ. Гонсалес эса бугун иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Ҳисобидаги ғалабалар сони 7 талигича қолди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг