26 июл 07:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Bellator раҳбари Емельяненкога ажойиб рақиб топиб қўйди
Bellator президенти Скотт Кокер Федор Емельяненко ва америкалик Райан Бейдер ўртасидаги хайрлашув жангини ташкил қилмоқчи эканлигини маълум қилди.
"Айтишим мумкинки, Федор бу жанг бўлишини жуда хоҳламоқда. У билан бу ҳақида гаплашдик. Бу унинг шартнома бўйича сўнгги жанги ва у менга фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтди.
Мен Бейдер билан бу ҳақда ҳали гаплашмадим. Лекин, Федорга йўқ дейиш жуда қийин. Биз буни албатта кўриб чиқамиз.
Бизда ҳали шартнома имзоланмаган. Шунинг учун мен бу жангнинг аниқ санасини айта олмайман. Аммо, бу жанг бўлиши учун ҳаракат қиламиз", - деди Кокер.
Эслатиб ўтамиз, Емельяненко Bellator Гран-присида Райан Бейдерга имкониятни бой берганди.
Ҳавола :
Манба : sports.ru
Фикрлар