UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Бу қизиқ! Ўзбекистон Осиё ўйинлари тарихида медаллар сони бўйича нечанчи ўринда? 0 19:02Анвар Анваров тарихда илк бор ташкил этилган Ultimate Championship турнирида нечанчи бўлди? 0 18:30Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиши ихтиёрий қарорми ёки мажбурий? 0 17:45Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 2002 йилдан буён турнир стартида ютқазмаяпти 0 17:17Арман Царукян: "UFC чемпионлик камарини пулга сотиб олиб бўлмайди" 0 16:30Генри Сехудо Топурия учун идеал рақибни айтди 0 15:49Жон Жонс Махачевнинг допинг айбловларига жавоб қайтарди 0 15:05Ўзбекистон МТЖ Сурия билан Тошкентда ўйнайди 0 14:26"Мени чемпионлик жангидан икки-учта жанг ажратиб турибди" - Шара Буллет 0 13:52Шоҳжаҳон Эргашев Данияр Елеусиновни жангга чорлади, Олимпиада чемпиони эса бунга жавоб қайтарди 0 13:22Осиё ўйинларини ғалаба билан бошладик: Филиппин йирик ҳисобда мағлуб этилди 0 13:0046-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби расман эълон қилинди 0 12:36L'Équipe "Олтин тўп"-2026 учун бешта асосий фаворитни кўрсатди 0 12:05"Бу менга ваъда қилинган жанг эди". Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 11:34Salesforce FIDE Жаҳон чемпионати 2026: Сана, формат ва мукофот жамғармаси тасдиқланди 0

03 май 15:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бенавидес Рамиресни тўхтатди ва Канелога "вызов" ташлади

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги "Ti-Mobile" аренада профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий жанги биринчи оғир вазн тоифасида ўтказилди, унда Хильберто Рамирес ва Дэвид Бенавидес ўзаро тўқнаш келди. Дэвид Бенавидес биринчи оғир вазн тоифасидаги дебютини муваффақиятли якунлади. Бунинг учун унга олти раунд керак бўлди.

Америкалик ўзининг собиқ спарринг шериги Хильберто Рамиресга боксдан сабоқ бериб қўйди. Бу билан у мексикалик боксчидан ушбу вазн тоифасидаги WBA ва WBO чемпионлик камарларини тортиб олди. Ўнг кўзи деярли тўлиқ ёпилиб қолган Рамирес олтинчи раунд тугашига бир сония қолганида таслим бўлди. Бу мексикалик учун 16 йиллик профессионал фаолиятидаги биринчи нокаут бўлди.

29 ёшли Дэвид Бенавидес учинчи вазн тоифасида чемпион бўлди ва ҳали ҳам ярим оғир вазн тоифасида WBC чемпионлик камарига эга. У бу вазнда The Ring, IBF, WBA ва WBO чемпионлик унвонларига эга бўлган россиялик Дмитрий Бивол билан жанг қилиш учун қайтмоқчи.

Шунингдек, америкалик ўша оқшом залда бўлган Сауль "Канело" Альварес билан рингни бўлишга тайёрлигини билдирди.

"Мен шунчаки мухлисларга улар кўришни хоҳлаган нарсани бермоқчиман. Канелони залда кўрдим. Мухлислардан сўрашга ижозат беринг: Канелонинг Дэвид Бенавидесга қарши жангини кўришни хоҳлайсизми? Биз бу жангни амалга ошмай қолдира олмаймиз. Мен Канелони ҳурмат қиламан, у буюк чемпион, лекин мен ҳам буюкман. Келинг, буни амалга оширамиз! Мен ҳали ҳам ярим оғир вазнда чемпионман. Шундай экан, агар улар бу камар учун келишни истасалар, келинг, буни ярим оғир вазн тоифасида ўтказайлик!", - деди Бенавидес жангдан кейинги интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг