UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38Пауло Коста: "UFC билан шартнома бўйича охирги жангим қолди" 0 13:16"Анкалаев кейинги даъвогар бўлиши керак" - Камару Усман 0 12:45Ҳарри Кейн топ-5 лигаларда рекордни такрорлади 0 12:19Флойд Мейвезерга нисбатан 105 минг долларлик даъво аризаси киритилди 0 11:43Қаршида Uzbekistan Judo Tour мусобақаси бошланди 0 11:22Тимофеева Руан турнири илк даврасида учрашув ўтказди 0 11:01"Лидс" 45 йиллик ноҳуш анаънага чек қўйди 0 10:40Иржи Прохазка: "Мен энди аввалгидек бўлмайман" 0 10:19FIDE Бош директори: "Синдаровнинг ҳисоб-китоби Каспаровнинг энг кучли даврига тенг" 0 09:58Пауло Коста UFC’ни тарк этиши мумкин 0 09:37Расман: Карлуш Кейруш Гана терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди 0 09:16Жаҳон чемпионатининг учинчи куни 4 нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз 0 08:55Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатига қандай таркиб билан йўл олишди? (+ФОТО) 0 08:34Стивсон UFC билан шартнома имзолаши ҳақида: "Бу ер юзидаги энг буюк дебют бўлади" 0 08:13Элит Чемпионлар лигаси. "Ал Садд" пенальтилар сериясида "Ал Ҳилол"ни мусобақадан чиқариб юборди + ВИДЕО 0

30 июн 12:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бетербиев ҳамюртига "вызов" ташлади

Ярим оғир вазн тоифасида IBF камари соҳиби Артур Бетербиев ҳамюрти, WBO камари соҳиби Сергей Ковалевга бирлаштирувчи чемпионлик жангини таклиф қилди.

"Салом, Сергей Ковалев. Ўзингга тегишли бўлган WBО камарини Элейдер Аливаресга қарши реванш жангидан сўнг қайтариб олиб, мен билан бирлаштирувчи чемпионлик жангида рингга кўтарилимоқчи эканлигингни айтгандинг. Мен шу заҳоти бу таклифини қабул қилдим ҳамда промоутеримга сенинг жамоанг билан музокаралар олиб бориш кераклигини айтганман. Лекин, сен ҳалигача таклифимга жавоб бермадинг. Шу сабабли, мен сенга барчани олдида яна бир бор жанг қилишни таклиф қиламан.

"Ҳозирги вақтда жангимизга ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Шу сабабли, ўзаро муносабатларимизга якун ясаш вақти келди. Жангимиз барчага қизиқ бўлиши аниқ, чунки бу тўқнашув бирлаштирувчи чемпионлик жанги бўлади. Россияда сени "Лапша" деб аташади, АҚШда эса "Бузғунчи"сан. Сен кимсан? "Лапша"ми ёки "Бузғунчи"? Исботлаш вақти келди. Вақт кетди, сени жавобингни кутаман",- деб ёзиб қолдирган Артур ўзининг Инстаграм саҳифасида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг