UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

23 май 11:15
Янгиликлар

Бошқалар

Билол Эрдоган бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди

Теглар :  Билол Эрдоган
Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Билол Эрдоган ва “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, Туркия Буюк Миллати Мажлиси аъзоси Ҳайдар Али Йилдиз бошчилигидаги катта делегация Тошкент шаҳрига етиб келди.

Бугун Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Билол Эрдоган ва “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, Туркия Буюк Миллати Мажлиси аъзоси Ҳайдар Али Йилдиз бошчилигидаги катта делегация Тошкент шаҳрига етиб келди.

Меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов, Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Аҳмад Башар Шенлар кутиб олишди.

Туркия делегациясининг юртимизга ташрифидан мақсад ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, уларни янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек камондан ўқ отиш бўйича ўтказиладиган «Фотиҳ Кубоги» халқаро турнирига бағишланган конференцияда иштирок этишдан иборат.

Меҳмонлар МОҚ Президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар ҳамроҳлигида Тошкентнинг диққатга сазовор жойларини бориб томоша қилдилар. Улар «Халқлар дўстлиги» майдони, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ҳамда Амир Темур ҳиёбонига ташриф буюришди.

Шундан сўнг, Тошкент вокзалидан “Афросиёб” тезюрар поезидида Самарқанд шаҳрига жўнаб кетишди. Меҳмонлар бугун жаҳонга машҳур «Регистон» майдонида ўтказиладиган камондан ўқ отиш спорт тури бўйича «Фотиҳ кубоги» халқаро турнирига бағишланган конференцияда иштирок этишади.

Шунингдек, Самарқандга ташрифлари давомида делегация аъзолари шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ва тарихий обидаларини кўздан кечиришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг