UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

31 авг 11:55
Янгиликлар

Дзюдо

Биринчи МДҲ ўйинларида қатнашадиган дзюдочиларимиз маълум

Хабар берганимиздек, 4-11 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари бўлиб ўтади.

Унда МДҲга аъзо Россия, Арманистон, Озарбайжон, Молдова, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан жами 1 500 нафар иштирокчи 16 спорт турида медаллар учун баҳсларга киришади. Спортчиларнинг ёши 14 дан 23 гача бўлиши қатъий белгилаб қўйилган.

Биринчи МДҲ ўйинларида дзюдочиларимиз ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Терма жамоа бош мураббийи Улуғбек Азизов 17 нафар дзюдочини таклиф этган. Ҳар бир вазнда бир мамлакатдан бир нафардан дзюдочининг иштирок этишига рухсат берилган. Азизбек Ортиқов, Суҳроб Ражабов ва Фарангиз Режепова жамоавий микст баҳсларида татамига чиқади. Дзюдочиларимиз 7 сентябрь куни Қозонга йўл оладилар.  

Биринчи МДҲ ўйинларига йўл олаётган делегация таркиби:

Ўғил болалар

-60 кг: Камолиддин Бахтиёров 

-66 кг: Дилшодбек Йўлдошев, Азизбек Ортиқов 

-73 кг: Жалолиддин Бойназаров

-81 кг: Нурбек Муртозоев

-90 кг: Озодбек Муротов

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев, Суҳроб Ражабов  

+100 кг: Шоҳруҳхон Бахтиёров   


Қизлар

-48 кг: Халимажон Қурбонова

-52 кг: Юлиана Максетбаева 

-57 кг: Шукуржон Аминова 

-63 кг: Фарангиз Ҳожиева, Фарангиз Режепова 

-70 кг: Фарангиз Холмуродова

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

+78 кг: Фотима Курамбоева

Мураббийлар: Улуғбек Азизов, Камол Муродов, Рафгат Измайлов, Муқаддас Кубеева

Шифокор - Азиз Қаюмов 

Рефери - Рамзиддин Саидов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг