25 июн 15:40
Янгиликлар
Теннис

Бирмингем (WTA): Финалда Барти ва Квитова ўйнайди
Бугун Англиянинг Бирмингем шаҳрида теннис бўйича Birmingham Classic турнири якунланади.
Premier тоифасига кирувчи ва соврин жамғармаси 846 000 еврони ташкил қилган мусобақада финал иштирокчилари маълум бўлди. Чехиялик Петра Квитова ҳамда австралиялик Эшли Барти ўзаро учрашувда ғолиба номини аниқлаб беришади.
Ярим финал
Петра Квитова (Чехия, 6) - Люция Шафаржова (Чехия) – 6:1, 1:0 (Люция рад.)
Эшли Барти (Австралия) - Гарбинье Мугуруса (Испания, 5) - 3:6, 6:4, 6:3
Финал
Петра Квитова (Чехия, 6) - Эшли Барти (Австралия)
Ҳавола :
Фикрлар