08 авг 17:49
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Бокс. АҚШ Олимпиадани яна олтин медалсиз якунлади. Сўнгги чемпион - Андре Уорд
Токио-2020 Олимпиадаси ўз якунига етди.
Олимпиадада умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган АҚШ терма жамоаси бокс мусобақаларида бирорта ҳам олтин медал қўлга кирита олмади. Олтин медал учун охирги имкониятни Ричард Торрес ҳамюртимиз Баҳодир Жалоловга имкониятни бой бериб йўққа чиқарди.
Бу АҚШ терма жамоаси учун бокс мусобақаларида олтин медалсиз ўтаётган тўртинчи Олимпиада ҳисобланади. Сўнгги олтин медал 2004 йилги Афина ўйинларида Андре Уорд томонидан қўлга киритилганди.
Олимпиаданинг бокс тури бўйича мусобақаларда АҚШ термаси 3 кумуш ва бир бронза медали билан чекланди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар