UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради 0 10:26The Ring P4P рейтингини янгилади. Кроуфорд энди тенгсиз! 0 10:03Юнон-рум курашчиларимиз Хорватияга жўнаб кетди 0 09:39Ливерпулдаги ЖЧда муваффақиятли қатнашган бокс терма жамоамиз Тошкентга қайтди 0 09:16Ҳусанов рамзий термадан жой олди 0 08:53Иноуэнинг промоутери Боб Арум илк бор Аҳмадалиев билан жангга муносабат билдирди 0 08:29Арман Дюплантис таяниб сакраш бўйича 14-марта жаҳон рекордини ўрнатди 0 08:02Муроджон Аҳмадалиев: "Озгина вақт етмай қолди" 0 01:28Элит ОЧЛ. "Насаф" аламли тарзда "Ал Аҳли"га имкониятни бой берди 0 21:47Ғуломжон Абдуллаев – жаҳон чемпионати совриндори 0 18:17"Кроуфорд фаолиятини тугатса, хурсанд бўлардим" - Рой Жонс 0 17:51Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди 0 17:26Сауль Альварес Теренс Кроуфордга ютқазганидан сўнг пост қолдирди 0 17:01Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш учун курашдан чиққанини маълум қилди 0 16:38АҚШдаги ўзбек спортчиси — Муродбек Чориев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди 0

16 апр 15:53
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Бокс. Осиё чемпионатида Қозоғистон ва Ўзбекистон боксчилари ўртасидаги принципиал қарама-қаршиликлар

19 апрелда Таиландда бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади.

Қозоғистон терма жамоаси деярли энг кучли таркибини Осиё чемпионатига олиб бормоқда. Жамоанинг чемпонатидаги энг асосий рақиби Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобланади. Ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўз уйида барчани  ҳайрон қолдириб, тўққизта олтин медални қўлга киритди. Лекин, Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби деярли тўлиқ янгиланди. Қозоғистонликлар ҳам Рио-2016дан кейин таркибда катта ўзгариш қилдилар. 


Ўзбекистон  таркиби:

- 49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов           

- 52 кг: Ҳасанбой Дўсматов                 

- 56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов       

- 60 кг: Шукуржон Раҳимов                

- 64 кг: Шунқор Абдурасулов           

- 69 кг: БобоУсмон Ботуров             

- 75 кг: Исроил Мадримов                     

- 81 кг: Дилшодбек Рўзматов                

- 91 кг: Санжар Турсунов                      

+ 91 кг: Баҳодир Жалолов

Ўтган чемпионатда иштирок этганлардан бор-йўғи Дўсматов, Мадримов ва Жалолов қолди. Эътиборлиси, улардан икки нафари аллақачон профессионал боксда иштирокларини бошлаб юборишган. 24 ёшли Жалолов профида 6 та жанг ўтказиб, рақибларининг барчасини нокаут қилган бўлса, Мадримов иккита жанг ўтказган. Терма жамоанинг асосий юлдузи - Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳисобланади. 

Қозоғистон таркиби:

-49 кг: Темиртас Жусупов

-52 кг: Анвар Музаппаров

-56 кг: Қайрат Ералиев

-60 кг: Закир Сафиуллин

-64 кг: Санатали Тольтаев

-69 кг: Асланбек Шимбергенов 

-75 кг: Турсинбай Кулахмет

-81 кг: Бек Нурмаганбет

-91 кг: Василий Левит 

+91 кг: Камшибек Кўнкабаев


Василий Левит - Санжар Турсунов

Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Олимпиада совриндори Левит рақибини мағлуб этиб, Ўзбекистоннинг барча олтин медални олишига йўл қўймаганди. Левит икки йил муқаддам ўзбекистонлик бўлмаган ягона Осиё чемпиони бўлган. Бу Осиё чемпионатида Санжар рақибидан реванш олишга эришадими ёки Левит тўртинчи олтин медалини қўлга киритадими? Буни эса Осиё чемпионатида кузатамиз.


Камшибек Кўнкабаев - Баҳодир Жалолов

Жаҳон чемпионати кумуш медаль соҳиби Камшибек Жалоловга икки йил муқаддам финалда имкониятни бой берганди. Камшибекнинг асосий мақсади Олимпиадага тайёргарлик бўлса, Баҳодирнинг Олимпия ўйинларига бориши ҳали аниқ эмас. Тошкентдаги финалда мағлуб бўлгандан сўнг Камшибек Баҳодирнинг тактикасини яхши ўрганганлигини, лекин унга қарши кураша олмаганини тан олганди. Икки йил аввалги омадсизликни қозоғистонлик спортчи Бангкокда муваффақиятга айлантира оладими? Агар бу икки боксчи яна рингда тўқнаш келишса, сўзсиз бу турнирнинг безаги бўлади.


Асланбек Шимбергенов - БобоУсмон Ботуров

Олимпиададан сўнг Қозоғистон юлдузи Данияр Елеусинов профессионал боксга ўтиб кетди. Даниярнинг рақиби Шаҳрам Ғиёсов ҳам ҳозирда фаолиятини профида давом эттирмоқда. Қозоғистоннинг бу вазндаги яна бир кучли боксчиси Аблайхан Жусупов ҳам жароҳат туфайли Таиландга бормади. Шу боисдан Қозоғистон шарафини Асланбек Шимбергенов ҳимоя қилади. Унинг асосий рақиби Ботуров охирги олтита Ўзбекистон чемпионатида узлуксиз медаль олмоқда, улардан иккитаси олтин ҳисобланади. Шимбергенов ҳам анча тажрибали боксчи. Қозоғистон чемпиони ва икки марта Осиёнинг энг яхши боксчиси (WSB  талқинида). Бу икки боксчи Осиё ўйинлари финалда жанг қилишган ва ўшанда Ботуров олтин олганди. Бангкокда реванш бўладими ёки йўқ?


Турсинбай Кулахмет - Исроил Мадримов

Яна бир қизиқарли жанг бўлиши мумкин. Турсинбай анча кучли ва тажрибали боксчи. Мадримовга эса ортиқча таъриф бериш шарт эмас. Профессионал боксдаги иккинчи ғалабасидан сўнг уни мухлислар «Монстр» деб аташни бошлашди. Икки йил муқаддам Мадримов бошқа бир қозоқ боксчиси Абилхан Аманқулуни мағлуб этганди. Лекин, Кулахметнинг ўз режалари бўлса керак рақибга нисбатан. Агар бу дуэллар орасида энг қизиғи Кункабаев – Жалолов жанги бўлса, иккинчиси энг қизиқ жанг сўзсиз Кулахмет – Мадримов қарама-қаршилиги бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Осиё чемпионати 19-26 апрель кунлари ўнта вазн тоифасида Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлади.


vesti.kz сайтидан Ниғмонхўжа Нозимов таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
16 апр 19:54:41
Jalol Axmedov
ha vestidan omay shunaqa maqolalarni saytla nimaga chiqarmediya. Nimaga ular bizdan omedi?
   
16 апр 17:33:32
Dilshot Solihov
KING RING фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bu juftliklar qatoriga Mirzahalilov vs Eraliyeva bazasini ham qoʻshgan boʻlardim. Chunki qayrat eraliyevni Mirzahalilov ikki bir magʻlubiyatga uchratgan.
Manimcha Qayrat yarim finalgacha bormasakere.
   
16 апр 17:00:04
Boburbek Mirzakhamdamov
Bular haqida bir ogʻiz fikr bildirish juda qiyin. Lekin menga 91 va + 91 75 kglar oʻrtasidagi janglar tashkil boʻlsa zoʻr bolardi! Hamma bokschilarimizga omad tilayman
   
16 апр 16:52:45
KING RING
Mirzahalilov & Eraliyev baxsi. Xato ketib qolibdi
   
16 апр 16:51:30
KING RING
Bu juftliklar qatoriga Mirzahalilov vs Eraliyeva bazasini ham qoʻshgan boʻlardim. Chunki qayrat eraliyevni Mirzahalilov ikki bir magʻlubiyatga uchratgan.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг