UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58"Ролан Гаррос". Деярли ярим асрлик рекордни янгилаган даҳшатли финал якунланди 0 23:01Кайла Харрисоннинг бугунги ғалабасидан кейин Аманда Нуньес октагонга қайтишини эълон қилди 0 22:34Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди + ФОТО 0 21:43“Eindhoven Cup”. Абдумалик Ҳалоков финал чиптаси учун рингга кўтарилди 0 20:47Токиода икки чемпион ўртасида бирлаштирувчи дерби жанги бўлиб ўтди 0 19:57Жисмоний тарбия ва спорт таълими доимий эътиборда 0 19:18Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин 0 18:40Мозес Итаума Диллиан Уайт билан жанг ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 18:07Боб Арум: "Кўпчилик у Иноуэни мағлуб этишига ишоняпти" 0 17:38Жаҳонгир Жумаев ва Суҳроббек Атажанов UAE Warriors 60 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 17:03ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди? 0 16:32Рамазон Темиров Таиландда Холмурод Нурматов билан бирга шуғулланяпти (ФОТО) 0 15:58Боб Арум: "Ломаченконинг муаммолари бор" 0 15:27UFC 316 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 14:53Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради 0

13 дек 20:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Осиёнинг 13та номинация бўйича ғолиб ҳамда даъвогарлари (тўлиқ версия)

Осиё бокс конфедерацияси жорий мавсум якунлари юзасидан 13та номинация бўйича 2018 йилнинг энг яхшиларини эълон қилди.

Ушбу номинациялар бўйича кўрсатилган номзодлар онлайн-овоз бериш йўли орқали аниқланди. Survey Monkey тизими орқали ўтказилган сўровномада Осиё бокс конфедерацияси учун рекорд қайд этилди. Онлайн сўровда 6 675та овоз тўпланди. 

Йилнинг энг яхшиларини аниқлаш илк бор 2013 йилда амалга оширилганди. Ўша йили 2012 йилги мавсум қаҳрамонлари аниқланган Филиппиннинг Субик-Бэй шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионати доирасида тақдирланган эди. Ўшандан бери мунтазам равишда Осиёнинг энг яхшилари аниқлаб келинмоқда.  

The Best of the Asians 2018 ғолиблари:

1. “Йилнинг энг яхши эркак боксчиси” - Исроил Мадримов, Ўзбекистон, 75 кг

Қозоғистонлик Данияр Елеусинов ва ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсовдан сўнг ўрта вазн (75 кг) тоифасида яна бир чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов “Йилнинг энг яхши эркак боксчиси” номинациясида ғолиб бўлди. Осиё ўйинлари байроқдори бўлган Исроил финалда жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори қозоғистонлик Абилхан Аманкулни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритганди. Абилхан Қозоғистон спорт делегациясининг байроқдори эди. Мадримов қитъа ўйинларининг ярим финалида Филиппиннинг биринчи рақамли юлдузи Эумир Феликс Марсиалдан устун келганди.

Овоз бериш якунлари: 

1. Исроил Мадримов (Ўзбекистон) 46,76% 

2. Амит Пангал (Ҳиндистон) 28.03% 

3. Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) 11,02%

2. “Йилнинг энг яхши халқаро тоифадаги техник мутахассиси - Дилшод Казаков (Ўзбекистон)

2017 йили Ўзбекистон терма жамоаси шифокори Дилшод Казаков ушбу сўровномада иккинчи ўринни эгаллаганди. Ҳиндистонлик Ленни Д'Гама мазкур номинация ғолиби бўлган эди. Бу сафар ўринлар алмашди. Казаков бу йил Венгриянинг Будапешт шаҳида ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳри мезбонлик қилган Ёшлар Олимпиадасида ишлади. 

Овоз бериш якунлари:

1. Дилшод Казаков (Ўзбекистон) 44,31% 

2. Ленни Д'Гама (Ҳиндистон) 26,08% 

3. Ван Абдул Ҳамид (Малайзия) 8,11%

3. “Йилнинг энг яхши ҳаками” - Александр Ҳамидов (Ўзбекистон)

Александр Ҳамидов учун 2018 йил омадли ва баракали келди. У Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўтган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп жангларда ҳакамлик қилган рефери бўлди. Шунингдек, Ҳамдўстлик ўйинлари, Жаҳон Бокс Серияси (WSB) доирасидаги жангларда ҳам ҳакамлик қилди. 

Овоз бериш якунлари:

1. Александр Ҳамидов (Ўзбекистон) 31,68% 

2. Ермек Суйениш (Қозоғистон) 27,09% 

3. Фарҳод Кавасжи (Ҳиндистон) 11% 

4. “Йилнинг энг яхши миллий федерацияси - Ўзбекистон бокс федерацияси

Ўзбекистон терма жамоаси боксчиларининг Рио Олимпиадаси ҳамда Осиё ўйинларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаши, Будапештда ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё, Бангкок мезбонлик қилган жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки, Буэнос-Айресдаги Ёшлар Олимпиадасида боксчиларимизнинг чемпион ва совриндор бўлиши бу эътироф қанчалик тўғри эканлигини англатиб турибди. 

Овоз бериш якунлари:

1. Ўзбекистон бокс федерацияси 41,74% 

2. Ҳиндистон бокс федерацияси 36,64%

3. Таиланд бокс ассоциацияси 11,31%


5. “Йилнинг энг яхши аёл боксчиси” - Ли Кюан (Хитой) 75 кг

Овоз бериш якунлари:

1. Ли Кюан (Хитой) 39.09%

2. Мэри Ком Хмангте (Ҳиндистон) 36.29% 

3. О Ён Жи (Жанубий Корея) 8.72%


6. “Йилнинг энг яхши ёш боксчиси” - Атичай Фоемсап (Таиланд) 60 кг

Ушбу сўровномада таиландлик боксчи ғолибликни қўлга киритди. У йилнинг уччала йирик мусобақасида ҳам олтин медалга сазовор бўлди. 18 ёшли Атичай ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, жаҳон чемпиони ҳамда Ёшлар Олимпиадаси ғолибига айланди. Ҳамюртимиз Абдумалик Ҳалоков уч фоиздан сал кўпроқ овоз кам тўплаб, иккинчи ўринни банд этди. Абдумалик ҳам бу йил санаб ўтилган мусобақаларда биринчи бўлганди. Лекин сўровномада у иккинчи ўринни эгаллади. 

Овоз бериш якунлари:

1. Атичай Фоэмсап (Таиланд) 38.32% 

2. Абдумалик Ҳалоков (Ўзбекистон) 34.77% 

3. Айбек Оралбай (Қозоғистон) 13.91%

7. “Йилнинг энг яхши ёш (аёл) боксчиси” - Сакши Чоудхари (Ҳиндистон) 57 кг

Овоз бериш якунлари:

1. Сакши Чоудхари (Ҳиндистон) 67.36% 

2. Ниту Гангас (Ҳиндистон) 13.44% 

3. Дина Исдамбекова (Қозоғистон) 13.07%


8. “Йилнинг энг яхши ўсмир боксчиси” - Кейшам Санжит Сингх (Ҳиндистон) 46 кг

Овоз бериш якунлари:

1. Кейшам Санжит Сингх (Ҳиндистон) 31.61% 

2. Ерассил Жакпеков (Қозоғистон) 21.18% 

3. Халид Алиев (Қирғизистон) 18.94%


9. “Йилнинг энг яхши ўсмир (қиз) боксчиси” - Арундхати Чаудхари (Ҳиндистон) 66 кг

Овоз бериш якунлари:

1. Арундхати Чаудхари (Ҳиндистон) 29.09% 

2. Элдана Талипова (Қозоғистон) 28.89% 

3. Комал (Ҳиндистон) 18.45%


10. “Йилнинг энг яхши осиёлик WSB боксчиси” - Муҳаммад Эташ Хан (Ҳиндистон) 56 кг

Овоз бериш якунлари:

Ушбу номинацияда бир йўла икки боксчимиз - Баҳодир Жалолов ва Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоиров кучли учликдан жой олишди. Лекин ғолиблик ҳиндистонлик чарм қўлқоп устасига насиб этди. 

1. Муҳаммад Эташ Хан (Ҳиндистон) 31.16% 

2. Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) 25.58% 

3. Шаҳобиддин Зоиров (Ўзбекистон) 18.42%


11. “Йил кашфиёти” - Гаурав Соланки (Ҳиндистон) 52 кг

Эътиборлиси, бу номинацияда ҳам ўзбекистонлик икки боксчи кучли учликдан жой олди. Лекин бу сафар ҳам ҳиндистонлик боксчи энг кўп овоз билан биринчи бўлди. Бироз шубҳали ҳолат. Жуда кўп номинацияларда ҳиндистонликлар биринчи ўринни банд этишди.

Овоз бериш якунлари:

1. Гаурав Соланки (Ҳиндистон) 39.35% 

2. Миразизбек Мирзаҳалилов (Ўзбекистон) 30.32% 

3. Шунқор Абдурасулов (Ўзбекистон) 10.98%


12. “Йилнинг энг яхши мураббийи” - Рафаэлле Бергамаско, Ҳиндистон/Италия

Овоз бериш якунлари:

1. Рафаэлле Бергамаско, Ҳиндистон/Италия 29.32% 

2. Галимбек Кенжабаев (Қозоғистон) 26.58% 

3. Данияр Жусубалиев (Қирғизистон) 9.13%


13. “Йилнинг энг яхши супервайзери” - Аслан Игубаев (Қозоғистон)

Овоз бериш якунлари:

1. Аслан Игубаев (Қозоғистон) 34.67% 

2. Шелли Селовати хоним (Индонезия) 23.17% 

3. Муҳаммад Камол Шбиб (Сурия) 14.56%

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
14 дек 08:12:22
KING RING
Ovoz berish jarayonida faqat hindlar faol boʼlishibdida. Boʻlmasa shuncha taniqli sportchilar turganda uchtalikka ham kirolmasdi ular
   
13 дек 20:53:08
8808
келажакда хиндистон боксчилари барчага жиддий "бош оғриқ" бўлади шекилли
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг