UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Президент футбол ўйинлари вақтини 19:00 дан кейинга белгилаш ва стадионларда мухлислар ташрифини ошириш топшириғини берди 0 21:03"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров Есипенкога қарши иккинчи ўйинини ўтказди 0 20:40Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди 0 20:00Қозоғистонда жанг санъати бўйича Осиё чемпионати ўтказилди 0 19:25Ўзбекистонда ноолимпия спорт турлари конфедерацияси ташкил этилади 0 19:02"Бу менинг оиламни боқмайди, мен катта чеклар учун UFCдаман" - Хамзат Чимаев 0 18:39"Катта хато". Жастин Гэтжи ва Топурия ўртасидаги жанг танқид қилинди 0 18:17АПЛ топ-клуби Зидан билан шартнома имзоламоқчи бўлган 0 17:50Тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионати финалига йўл олди 0 17:29Чимаев: "Узоқ танаффуслар? Менга фарқи йўқ — миллионлаб даромад топяпман" 0 17:07Илия Топурия икки камарни қўлга киритгандан кейин рақибларни қандай танлашини айтди 0 16:43Чимаев — замонавий жангчилар ҳақида: "Биз Майк Тайсон ва Муҳаммад Алидан жуда узоқдамиз" 0 16:20Хосе Мария Мендес бошқарувидаги Ўзбекистон футзал МТЖ илк йиғинини бошлади 0 15:50Ислам Махачев Топурия билан боғлиқ вазият бўйича барчасини ошкор қилди 0 15:22Россия Паралимпия Қўмитаси Осиёга ўтиши мумкин 0

03 сен 08:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлдик, Қозоғистон терма жамоаси учинчи

Кеча Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Ҳал қилувчи финал жангларида 4 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси рингга кўтарилган бўлса, улардан биргина Шаҳрам Ғиёсов кубалик рақиби Рониэль Иглесиасни мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланди.

Ҳакамлар Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматовга нохолислик қилиб, ғалабани кубалик боксчига тақдим этишди. Жасурбек Латипов ва жаҳон чемпионати кашфиётига айланган Иқболжон Холдоров кумуш медал билан тақдирланишди.


Финалга етиб келиш бўйича биз фақат Кубага ютқаздик. Финалда кубалик боксчилардан 7 нафари рингга чиқди. Қозоғистонда бу сон 3 нафарни ташкил қилди.

Якунда умумжамоа ҳисобида Куба терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Озодлик ороли вакиллари 5та олтин медални қўлга киритишди. Хоанис Аргилагос (49 кг), Йосбани Веития (52 кг), Энди Крус Гомес (64 кг), Хулио Сесар ла Крус (81 кг) ва Эрисланди Савон (91 кг) жаҳон чемпионига айланишди. Ласаро Альварес (60 кг) ва Рониэль Иглесиас (69 кг) кумуш медалга сазовор бўлди.


Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни банд этди. Чарм қўлқоп усталаримиз жаҳон чемпионатида тўлиқ (10 боксчи) таркиб билан иштирок этишди ва якунда 6та медални қўлга киритишди. Шохсупанинг энг юқори поғонасидан Шаҳрам Ғиёсов (69 кг) жой олган бўлса, Ҳасанбой Дўсматов (49 кг), Жасурбек Латипов (52 кг) ва Иқболжон Холдоров (64 кг) кумуш медалга эга чиқди. Бектемир Мелиқўзиев (81 кг) ва Санжар Турсунов (91 кг) Тошкентга бронза медали билан қайтади.

Умумжамоа ҳисобида Қозоғистон терма жамоаси кучли учликка якун ясаб берди. Қайрат Ералиев (56 кг) жаҳон чемпиони бўлди. Абилхан Аманкул (75 кг) ва Камшибек Кункабаев (+91 кг) кўксини кумуш медал безади. Жомарт Ержан (49 кг), Аблайхан Жусупов (69 кг) ҳамда Василий Левит (91 кг) жаҳон чемпионатининг бронза медалига лойиқ кўрилишди. 


Шунингдек, Украина, Франция ва Озарбайжон терма жамоалари ҳам ўз ватанларига биттадан олтин медал билан қайтадиган бўлишди.

Умумий жадвал қуйидагича кўриниш олган:



Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
03 сен 14:41:12
Aslanbek
Хасанбой билан рингга чиққан кўт қора маймун башара қайси виждон билан медалини кўз кўз қилиб расмга тушдийкин.
   
03 сен 11:13:35
Akmal
Агарда футболга сарфланаётган пулларни хукуматимиз боксга сарфласа,чекка-чекка кишлокларга бокс заллари очиб,бор эътиборни боксга каратсак,Куба бизни олдимизда хеч нарса булмай колади.
   
03 сен 10:36:45
Is Moi LoVe
Rossiya emas Ukraina oltin oldi
   
03 сен 10:29:54
praff yana praff
5 ta hakamni 1ta qoziqqa otqaziw kerak
   
03 сен 09:36:14
Kuymazor
Halol o‘yin bo'lganida bizda kamida 4 ta oltin bo‘lardi. Ha , kamida! Ko‘pi bilan 10 ta oltin!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг