27 апр 20:09
Янгиликлар

Бокс. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида медаллар шодаси
Аввалроқ, бугун беш нафар боксчимиз финал жангини ўтказиши ҳақида хабар бергандик.
Бугун финалдаги барча жанглар якунига етди ва унда -56 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Абдумалик Халаков филиппинлик боксчини мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди.
Самандар Холмуродов (-52кг), Тимур Мержанов (-81кг), Жавоҳир Тоғаймуродов (-91кг) ва Жамшидбек Маҳмадалиев (+91кг)лар эса финалда имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритдилар. Жаҳонгир Раҳмонов (-69кг) ва Наво Тамазов (-75кг) лар мусобақанинг бронза медали билан юртимизга қайтадиган бўлишди.
Қизлар ўртасидаги жангларда Маҳлиё Раҳимова (-60кг) бронза медали соҳибига айланди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 1та олтин, 4та кумуш ва 3та бронза медалларини қўлга киритди.
Фикрлар