28 авг 07:26
Янгиликлар
Дзюдо

Болтабоев ғалаба билан бошлади, эндиги рақиб япониялик дзюдочи!
Япония пойтахти Токио шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
-81 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев илк учрашувини ўтказди. Болтабоев биринчи давра беллашувида молдовалик Никон Забороскиусдан устун келди.
Бироздан сўнг Шарофиддин ҳақиқий синовдан ўтади. Уни иккинчи давра учрашувида япониялик Сотаро Фуживара кутиб турибди. Фуживара тўғридан-тўғри иккинчи босқичга йўл олган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар