UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0

11 ноя 08:53
Янгиликлар

Футбол

"Бош вазир кубоги" яна "Олий суд" жамоасига насиб этди ФОТОРЕПОРТАЖ

Салкам бир ҳафта давом этган ва элликка яқин жамоалар иштирок этган мамлакатимиздаги вазирликлар, идоралар ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасидаги анъанавий «Бош вазир кубоги» турнири ниҳоясига етди.

Дастлаб мусобақанинг учинчи ўрин учун баҳси ташкил этилди. Унда «Агро Марказ» жамоаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги футболчиларини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритишди. Ниҳоят, ҳал қилувчи финал ўйини.

Муҳташам «Бунёдкор» стадионида икки жамоа саф тортди – «Бош вазир кубоги»нинг икки карра ғолиби Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Молия вазирлиги жамоалари.

Ҳаваскор жамоаларга нисбатан профессионал клубларга мос тарзда кечган ўйинда Олий суднинг тажрибали футболчилари рақибларини йирик – 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, учинчи бор турнирнинг бош соврини – «Бош вазир Кубоги»ни қўлга киритишди.

Мусобақанинг ёпилиш ҳамда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ҳам тантанали равишда ташкил этилди.

Ўзбекистон туризм ва спорт вазири ўринбосари Авазбек Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси масъул ходими Рашид Толипов, Олий суд раиси Козимжон Каримов, Молия вазирлиги вакили Улуғбек Абдуқаҳҳоров аввалига бир қатор жамоалар вакилларини «Ҳалол ўйин ва фаол иштироки учун» номинацияларида рағбатлантирувчи совғалар билан мукофотладилар.

Сўнг бронза, кумуш ва олтин медалларни ўз эгаларига топширишди, тадбирнинг кульминацион нуқтаси эса Олий суд жамоасига «Бош вазир кубоги»нинг тақдим этилиши бўлди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг