UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:13Ҳусниддин Алиқулов узоқ танаффусдан кейин “Ризеспор” қайдномасига қайтди 0 12:56Жаҳон кубоги: Ҳуморабону Мамажонова ярим финалга йўл олди 0 12:39Жаҳон кубоги: Феруза Казакова япониялик рақибасидан устун келди 0 12:11Субханқуловни мағлуб этган Энди Крус IBF чемпионига айланди 0

08 июл 08:41
Янгиликлар

Футбол

Бразилия 9 карра Копа Америка ғолиби!

Копа Америка-2019нинг финалида мезбон Бразилия терма жамоаси Перу билан баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувда ҳисоб 15-дақиқада Габриэл Жезуснинг узатмасидан сўнг «пентакампеонлар» форварди Эвертон томонидан очилди. Кейин Паоло Герреро пенальтинидан унумли фойдаланиб, ўртадаги фарқни тиклади. 

Биринчи бўлимга қўшиб берилган иккинчи дақиқада эса Жезус дарвозани ишғол этиб, мувозанатни яна ўз жамоаси томонга оғдирди. Кейинги бўлимнинг ўрталарида тиниб-тинчимас Жезус перулик футболчига қўполлик ишлатгани учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.

Учрашув тугашига оз фурсат қолганида эса Ришарлисон 11 метрлик нуқтадан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, ўйиндаги якуний ҳисобни белгилади. 

Шу тариқа, бразилияликлар ўз тарихида 9-маротаба қитъа биринчилигида зафар қучишди. Перу эса учинчи бор финалга чиқиб, илк марта мағлубиятга учради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг