UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

11 сен 16:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Бу шунчаки навбатдаги жанг холос". Головкин Канелога қарши трилогия ҳақида гапирди

Ўрта вазн тоифасида WBА ва IBF чемпиони Геннадий Головкин суперўрта вазн тоифасида мутлақ чемпион Сауль Альваресга қарши трилогия ҳақида гапирди.

"Мен учун бу шахсий масала эмас. Бунда яширадиган нарса йўқ. Шахсий бўлганида, ўзингизни рақибингиз билан солиштирасиз. Биринчи навбатда буни ўзингизга исботлашни хоҳлайсиз.

Менда бундай эмас. Бу шунчаки навбатдаги жанг холос. Ҳа, катта номга эга принципиал рақиб ва бу мени хурсанд қилади. Нима ҳам дердим. Агар бу шахсий адоват бўлганида жанг қизиқ бўлмас эди.

Унинг Биволга қарши жангдаги мағлубияти шахсий масала эди деб қандай айта оласиз? Бу ерда ортиқча ҳеч нарса йўқ. Бу шунчаки бокс.

Мен учун бу шунчаки бизнес. Бу бошқа кураш ва мен ҳозир шу билан шуғулланаяпман. Шахсий ишларга аралашиш бу ортиқча", — деди Головкин THE FIGHTʼга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Алварес ва Головкин ўртасидаги учинчи жанг 17 сентябрь куни Невада штати, Лас-Вегас шаҳридаги Т-Mobile Arenaʼда бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг