UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0

27 июн 08:20
Янгиликлар

Дзюдо

Будапешт Гран-присида 55 давлат орасида 11-ўринни эгалладик

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи йирик халқаро турнир ўз якунига етди.

Дунёнинг 55 давлатидан келган сара дзюдочилар ўртасида ўтказилган нуфузли мусобақада 7 нафар спортчимиз ҳам иштирок этди. Якунда терма жамоамиз 1та кумуш ҳамда 3та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 55 давлат орасида 11-ўринни эгаллади.

Жамоамизга ягона кумуш медални -100 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Сойиб Қурбонов келтирди. У финал беллашувида голландиялик Майкл Коррелга имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медалларини Гулноза Матниёзова, Ришод Собиров ва Шарофиддин Лутфуллаевлар қўлга киритишди.

Дзюдо ватани ҳисобланган Япония терма жамоаси 4та олтин, 3та кумуш, 2та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Кучли учликдан Словения ва Германия терма жамоалари жой олишди.

Эслатиб ўтамиз, Рио Олимпиадасида 8 нафар дзюдочимиз Диёрбек Ўрозбоев, Ришод Собиров, Мирали Шарипов, Шаҳзодбек Собиров, Шерали Жўраев, Сойиб Қурбонов, Абдулло Тангриев ҳамда Гулноза Матниёзовалар иштирок этишади. Олимпия ўйинларининг дзюдо беллашувлари 6-12 август кунлари бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг