UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0 10:55Шауб Нурмагомедовнинг мағлубияти ҳақида: "Навбат Махачевга!" 0

20 май 10:16
Янгиликлар

Футбол

Бугун 23:55. "Ал Аҳли" - "Пахтакор". Плей-офф йўлланмаси учун ўйин!

Бугун 2019 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-тур ўйинлари старт олади.

Ўзбекистон вице-чемпиони Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Саудия Арабистонида "Ал Аҳли" клуби меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади. 

Бу ўйин кейинги босқич йўлланмаси учун кечади. Яъни бу гуруҳда Қатарнинг "Ал Садд" клуби 10 очко тўплаб муддатдан аввал йўлланмага эга чиққан. Иккинчи йўлланма тақдири эса айнан мана шу ўйинда ҳал бўлади. "Пахтакор"га кейинги босқичга чиқиши учун ғалаба ёки дуранг етарли бўлади. "Ал Аҳли"ни эса фақат ғалаба қониқтиради холос.

Сўнгги тур олдидан «Д» гуруҳидаги ҳолат қуйидагича:

"Ал Аҳли" ҳақида

1937 йил Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ташкил этилган клуб уй ўйинларини "Қирол Абдуллоҳ спортс сити" стадионида ўтказади. Стадион сиғими 62000 мухлислга мўлжалланган. Жамоа ушбу мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 4-ўринни эгаллади.

"Аҳли" ҳозирга қадар Саудия Арабистони чемпионатида 4 марта чемпионликни қўлга киритган. Охирги бор бу 2016 йилда рўй берган. Қирол Кубогида эса 13 бор ғолиб чиққан. Шунингдек, Суперкубокда бир марта ғалаба қозонган. 1986 ва 2012 йилларда Осиё Чемпионлар Лигасида финал учрашувларида майдонга тушиб, ҳар иккисида мағлубиятга учраган.

"Аҳли"нинг Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказган футболчилари билан танишинг.

Дарвозабонлар

1. Ёссир Мусайлим
33. Муҳаммад Аловайс
66. Босим Солиҳ

Ҳимоячилар
2. Саид Муваллад
3. Муҳаммад Фатил
17. Пауло Диаз (Чили)
20. Али Зубайди
23. Абдуллоҳ Ҳассун
24. Ҳуссайн Сулаймони
25. Мотаз Ҳавсави
27. Муҳаммад Зубайди
30. Ҳани Исмоил
32. Файсал Муҳаммад
37. Абдулбосит Ҳинди
75. Адерлан Сантос (Бразилия)

Ярим ҳимоячилар

7. Салман Мувашар
8. Тайсир Жассим
10. Абдулфаттоҳ Асири
11. Ҳуссайн Моқаҳви
15. Абдулазиз Шаҳрани
16. Нуҳ Муса
28. Айман Шафиқ
35. Юсуф Ҳарби
40. Яҳё Қарни
49. Ферас Ғамди
77. Омар Зайни

Ҳужумчилар

9. Омар Сома
14. Муҳаннад Асири
21. Жорже Жанини (Капо Верде)
29. Абдулраҳмон Ғариб

Саудия Арабистони клублари билан беллашувлар тарихи

"Пахтакор" ушбу жамоага қарши 2005 йил Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида тўқнаш келган. Жиддада мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучишган бўлса, Тошкентда 20 апрель санасида ўтган учрашувда Леонид Кошелев ва Анвар Солиевнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида "Шерлар" ғалаба қозонишган. Жорий мавсум Тошкентда Марат Бикмаевнинг ягона голи "шерлар"га ғалаба келтирган.

Саудия Арабистони клубларига қарши Осиё клублар мусобақаларида "Пахтакор" 24 баҳсда майдонга тушган. Уларда 4 ғалаба, 5 дуранг ва 15 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 17 бор ишғол қилиниб, 48 марта тўп ўтказиб юборилган.

Саудия Арабистони клубларига қарши қайд этилган натижалар билан танишинг:
Ал Аҳли - 2:1, 0:3, 1:0
Ал Иттифоқ - 2:1, 1:0, 0:2
Ал Иттиҳод - 0:3, 0:1, 1:1, 0:4, 0:4, 1:2
Ал Наср - 2:2, 0:4
Ал Ҳилол - 0:2, 0:2, 1:1, 0:2, 2:2, 0:4
Ал Шабаб - 1:3, 1:2, 2:2, 0:2

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг