UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Конор Махачевдан енгилган ватандоши Гэррига юзланди 0 13:27Махачев Холлоуэйга жавоб қайтарди: "Буни сен тушунишинг қийин" 0 12:54Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 12:26ОЧЛ 2 турнирига қуръа ташланди: "Насаф" БАА, Кувайт ва Баҳрайн жамоалари билан ўйнайди 0 11:50Шаҳрам Ғиёсов ниҳоят, Шоҳжаҳон Эргашевнинг чақирувларига муносабат билдирди 0 11:19Холлоуэй Махачевнинг икки вазн чемпионлигини шубҳа остига олди 0 10:44Лас-Вегасдаги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 10:16Янги мавсум "Барселона"да ким сардор бўлиши маълум 0 09:49Рамазон Темиров ўрнига Муҳаммад Мокаевга янги рақиб берилди + ПОСТЕР 0 09:18Рамазон октагонга чиқадиган UFC 333 турнири карди яна учта жанг билан тўлдирилди 0 08:51Grand Chess Tour: Синдаровда ниҳоят ғалаба, қора доналарда пешқадамлардан бири таслим этилди 0 08:24ФИФА Инфантинонинг ЖЧ ҳуқуқларини сотиш режасини танқид қилган операциялар директори Лямурни ишдан бўшатди 0 07:57Дунёнинг энг ёш UFC жангчиси оқшомнинг асосий тўқнашувида октагонга чиқади + ПОСТЕР 0 07:33Юнон-рум курашчимиз Қувончбек Исмоилов жаҳон чемпиони + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:45Ислам Махачев нега Иэн Гаррига қарши жанг қилиш қийин бўлганини айтди 0

08 июл 09:05
Янгиликлар

Кураш

Бугун 8 нафар курашчимиз Осиё чемпионати медаллари учун курашади

Кеча Хитой Тайпейининг Тайчжун шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатида бошланди.

Ушбу қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркиб билан иштирок этяпти. Қитъанинг 30га яқин давлатидан келган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича спортчилар Осиё чемпионатининг медаллари учун баҳсларга киришишган.

Бугун мусобақанинг иккинчи куни уччала йўналишда ҳам баҳслар ташкил этилади. Юнон-рум кураш вакиллари 54, 58, 63 кг вазн тоифасида, аёллар курашида 43, 46, 49 кг вазнда, эркин курашчилар эса 69 ва 76 кг вазнда гиламга чиқишади.


Бугун юнон-рум курашчиларимиздан Самадбек Ўролов, Муҳаммадқодир Юсупов ва Алижон Хусейновлар ўз имкониятларини синовдан ўтказишади. Эркин кураш баҳсларида эса Шаҳзод Йўлдошев ва Рамазон Каличхоновга мухлислик қиламиз.

Аёллар курашида Гўзал Исломова, Шоҳида Аҳмедова ва Актенге Кеунимжаева Осиё чемпионати медаллари учун баҳсларга киришади. Қитъа чемпионатининг барча ғолиб ва совриндорлари 10 июль куни маълум бўлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг