UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0 09:55Арина Соболенко: "Камилла — ҳақиқий жангчи!" 0 09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0 07:59Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди 0 07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0

27 окт 09:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Баҳодир Жалолов тарозига, эртага эса рингга кўтарилади ФОТО

Теглар :  БоксАҚШЖалолов
Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, ҳозирда профессионал боксда фаолият олиб бораётган супероғир вазнли чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов эртага тонгда навбатдаги жангида рингга кўтарилади.

Баҳодир фаолиятидаги учинчи жангини Америка вақти билан бугун тунда, бизнинг вақт билан эса эртага тонгда америкалик Тайрел Райтга қарши ўтказади. Олти раундга мўлжалланган жанг Нью-Йорк шаҳридаги машҳур “Madison Square Garden” аренасида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Жалолов шу кунгача проф рингда икки маротаба жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган. Профессионал боксдаги фаолиятини 2012 йилда бошлаган Райт эса 13 маротаба рингга кўтарилиб, уларнинг 9 тасида ғалаба қозонган ( 6та жангда нокаут эвазига рақибларидан устун келган). Иккита баҳсда имкониятни бой берган. Яна 2 та жангда дурангга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 29 сентябрь куни мексикалик Эдуардо Вителага қарши жанг ўтказиб, биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг