UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

10 май 08:09
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун Baku Grand Slam бошланади, дзюдочиларимизнинг рақиблари маълум

Бугун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олади.

Ушбу мусобақада сайёрамизнинг 5 та қитъаси 57 давлатидан жами 449 (266 эркак, 183 аёл) нафар дзюдочи иштирок этяпти. Одатдагидек эркаклар ва аёллар 7 тадан вазн тоифасида баҳсларга киришишади. 

Хабар берганимиздек, Baku Grand Slam 2019 мусобақасида уч нафар ўзбекистонлик дзюдочилар - Муҳиддин Тиловов, Шаҳзод Собиров ва Обидхон Нумонов юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. 

Қуръа натижасига кўра, -66 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Муҳиддин Тиловов биринчи даврада қатарлик Аюб Элидриссига қарши татамига чиқади. Агар ғалаба қозона олса, уни иккинчи босқичда бельгиялик Кеннет Ван Гансбеке кутиб олади. 

-73 кг вазндаги вакилимиз Обидхон Нумонов ўз иштирокини иккинчи даврадан бошлайди. У бу босқичда мезбон спортчи Ҳидаят Хейдаров билан беллашади. 

-90 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Шаҳзод Собиров биринчи босқичдан баҳсларга киришади. Унинг илк рақиби британиялик Жамал Петграв бўлади. 

Дзюдочиларимизнинг рақиблари:

-66 кг: Муҳиддин Тиловов - Аюб Элидрисси (Қатар) биринчи босқич

-73 кг: Обидхон Нумонов - Ҳидаят Хейдаров (Озарбайжон) иккинчи босқич

-90 кг: Шаҳзод Собиров - Жамал Петграв (Буюк Британия) биринчи босқич

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг