UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27Dana White's Contender Series 4-ҳафта натижалари: беш нафар жангчи UFC билан шартнома имзолади 0 08:54Арман Царукян Ислам Махачевнинг рекордини янгиламоқчи 0 08:23Месси шарафига Аргентинадаги кейинги турнинг барча ўйинлари 10-дақиқада тўхтатилади 0 07:58UFC Дэн Хукерга фаолиятидаги энг катта гонорарни тўлайди 0 07:32Шевченко жароҳат олди, UFC вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг ташкил қилади 0 07:01US Open 2026. Камилла Раҳимова 1/16 финалда. Эндиги рақиба дунёнинг 1-ракеткаси! 0 19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0

23 июн 11:12
Янгиликлар

Футбол

Бугун "Бухоро" Наманганда, "Насаф" Бекободда, "Бунёдкор" Термизда меҳмон

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган сўнгги учта учрашув ўтказилади.

СУРХОН – БУНЁДКОР

23 июнь 2019 йил. Термиз. "Сурхон" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувосилов, Равиль Шояхмитов, Наим Қосимов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Шохруҳ Саид.

Ўз майдонида умуман ютқазмаган "Сурхон" "Бунёдкор"ни қабул қилади. "Қалдирғочлар" 4та турдан буён ютқазишмаяпти (2 ғалаба, 2 дуранг). "Сурхон" бу мавсум Термиздаги ўйинларда атиги 2та гол ўтказди холос. Бу Суперлигадаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Ушбу клублар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатида ҳеч қачон тўқнаш келишмаган. Сабаби "Сурхон" 2004 йил биринчи лигага тушиб кетган, "Бунёдкор" эса олий лигада 2007 йил дебют қилган. Яъни 23 июнь кунги баҳс икки жамоа ўртасидаги тарихий ўйинга айланади.


МЕТАЛЛУРГ – НАСАФ

23 июнь 2019 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 19:30
Ҳакамлар
: Аскер Нажафалиев, Руслан Серазитдинов, Тимур Галеев, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Шерзод Ражабов

Ўтган турда дуранг ўйнаган икки клуб ўртасидаги баҳс. Бекобод клубининг ғалабасиз серияси 5та ўйинга етди (3 дуранг ва 2 мағлубият). "Насаф" эса икки турдан буён юта олмаяпти (1 дуранг ва 1 мағлубият).

Бу икки клуб чемпионат доирасида жами 42 марта ўзаро баҳс олиб боришган. 26та учрашувда "аждарлар", 10та ўйинда бекободликлар ғолиб бўлишган. Қолган 6 баҳсда эса томонлар бир очкодан бўлиб олишган. "Насаф" 2015 йилдан буён Бекободда "Металлург"ни мағлуб эта олмай келмоқда.

НАВБАҲОР – БУХОРО

23 июнь 2019 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

"Навбаҳор" охирги тўртта турнинг барчасида дуранг қайд этди. "Бухоро" охирги 7та ўйинда ғалаба қозона олмади - 2 дуранг ва 5 мағлубият. Жамоанинг голсиз серияси 488 дақиқага етди. Бу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 54 марта ўйин ўтказишган. Шундан 30тасида "лочинлар" ғолиб бўлишган. 16 марта "Бухоро" зафар қучган. 8та баҳсда эса дуранг кузатилган.

Наманганда ўтган охирги 3та ўйиннинг барчасида "Навбаҳор" гол ўтказмай ғолиб бўлган. Сўнгги бор "Бухоро" Наманганда 2016 йил ғалаба қозона олган. Қаторасига олтита ўйиндан бери (хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин) "Бухоро" бу рақибни юта олмаяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг