18 апр 09:35
Янгиликлар
Теннис
Бугун Чимкент турнирининг яккалик баҳсларида 3 теннисчимиз кортга чиқади
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланди.
Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи Shymkent Open мусобақасининг асосий тўр баҳсларида уч нафар ўзбекистонлик теннисчи қизлар ҳам иштирок этишади.
Улардан Албина Хабибулина ва Арина Фольц тўғридан-тўғри асосий тўрга қўйилишди. Камола Умарова эса саралаш мусобақаси орқали бу имкониятни қўлга киритди.
Бугун Умарова биринчи даврада турнирнинг биринчи ракеткаси молдовалик Александра Перперга қарши кортга чиқади. Фольц россиялик Полина Голубовская билан тўқнаш келади.
Ўтган ҳафта Чимкентдаги турнирнинг финалигача етиб бориб, мусобақа вице-чемпионига айланган Хабибулина эса 8-рақам остида таснифланган беларуслик Илона Кремен билан ҳисоб-китоб қилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар