UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

02 дек 13:08
Янгиликлар

Футбол

Бугун Евро-2020 саралашига қуръа ташланади

Теглар :  Евро-2020Футбол
Яна бир неча соатлардан кейин 55 миллий терма жамоа Евро-2020 саралаш босқичидаги ўз рақиблари номини билиб олишади.

Яна бир неча соатлардан сўнг Ирландиянинг пойтахти Дублин шаҳрида Евро-2020 мусобақасининг саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади ва 55 миллий терма жамоа гуруҳдаги ўз рақиблари номини билиб олишади.

Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичида қайд этган натижаларига кўра Европанинг 55 миллий терма жамоаси қуйидагича саватларга тақсимланди:  

Миллатлар Лигаси саватчаси: Швейцария*, Португалия*, Голландия*, Англия*.

Биринчи сават: Бельгия, Франция, Испания, Италия, Хорватия, Польша

Иккинчи сават: Германия, Исландия, Босния ва Герцеговина*, Украина*, Дания*, Швеция*, Россия, Австрия, Уэльс, Чехия.

Учинчи сават: Словакия, Туркия, Ирландия, Шимолий Ирландия, Шотландия*, Норвегия*, Сербия*, Финляндия*, Болгария, Исроиль.

Тўртинчи сават: Венгрия, Румыния, Греция, Албания, Черногория, Кипр, Эстония, Словения, Литва, Грузия*.

Бешинчи сават: Македония*, Косово*, Белоруссия*, Люксембург, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Молдова, Гибралтар, Фарер ороллари.

Олтинчи сават: Латвия, Лихтенштейн, Андорра, Мальта, Сан-Марино.


*Миллатлар Лигасининг гуруҳ босқичи ғолиблари ўзлари учун камида ўтиш ўйинини кафолатлаб қўйишган.

Миллатлар Лигасининг A-D гуруҳида биринчи ўринни олган жамоалар июнь ойида ярим финал учрашувларида ҳаракат қилишади.

Саралаш босқичида 10та гуруҳ бўлиб,  5 ва 6тадан жамоа иштирок этади. Ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олган термалар Евро-2020 мусобақаси йўлланмасини қўлга киритишади. Қолган 4 йўлланма эгаси 2020 йил март ойида Миллатлар Лигаси гуруҳ ғолиблари ўртасида ўтказиладиган ўтиш ўйини ёки жамоаларнинг рейтингдаги поғонаси орқали аниқлаб олинади.  

УЕФА Ижроқўми қарорига кўра, қуйидаги жамоалар бир гуруҳдан  ўрин олишмайди:
Гибралтар ва Испания, Босния ва Герцеговина ва Косово, Сербия ва Косово.

 

Қуръа Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг