UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0

07 фев 10:58
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Нодирбек ва Жавоҳир юлдузлар иштирокидаги "Freestyle Chess Grand Slam"даги юришини бошлайди

Бугун Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнир старт олади.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қатнашадиган мусобақада икки шахматчимиз - Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам ўз маҳоратини намойиш қилади. Синдаров мусобақада қатнашишдан бош тортган ҳиндистонлик афсона Вишванатан Ананднинг ўрнини эгаллаган. Жавоҳир саралаш турнири финалига қадар етиб бориб, Владимир Федосеевга 2:3 ҳисобида ютқазганди. 

17 февралга қадар давом этадиган турнир айлана тизимда ўтказилади ва унда бир шахматчи қолган ҳамма иштирокчилар билан рапид форматида ўзаро баҳс олиб боради. Кучли саккизталикдан жой олган шахматчилар плей-офф босқичига йўл олади. 

Бу босқичда ҳар бир матч икки классик партиядан иборат бўлади. Агар икки учрашув натижасига кўра ҳисоб тенг бўлиб қолса, ғолиб тай-брекда аниқланади. Вақт назорати 90 дақиқа бўлиб, кейин ҳар бир юришга 30 сониядан қўшиб борилади. 

Турнир иштирокчилари: Магнус Карлсен (Норвегия, 2833), Фабиано Каруана (АҚШ, 2803), Хикару Накамура (АҚШ, 2802), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2777), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2766), Алиреза Фирузджа (Франция, 2760), Левон Аронян (АҚШ, 2745), Винсент Каймер ( Германия,2731), Владимир Федосеев (Словения, 2724), Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, 2700).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг