06 май 12:29
Янгиликлар
Футбол
Бугун ОЧЛ чемпиони аниқ бўлади
Бугун Осиё Чемпионлар Лигаси финалининг иккинчи қисми бўлиб ўтади.
Жамоаларнинг Саудия Арабистонидаги илк тўқнашувида дуранг қайд этилган эди – 1:1. Бугунги беллашув эса Японияда ўтказилади. У Тошкент вақти билан 14:00 да бошланади.
ОЧЛ. Финал. Иккинчи учрашув
"Урава Ред Даймондс" (Япония) – "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Саитама" стадиони. 14:00
Маълумот ўрнида, жамоалар финалда 3-марта рўбарў келишмоқда. Бунгача 2017 йилда "Урава"нинг қўли баланд келган бўлса, 2019 йилда "Ал Ҳилол" чемпионликка эришган.
Ҳавола :
Фикрлар