UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

23 июн 21:35
Янгиликлар

Бошқалар

Бугун "Олимпия куни". Ўзбекистонда ушбу байрам қачон нишонланиши маълум қилинди

Теглар :  Олимпия куни
Инсон ўзи яратиб, ўзи лол қолган кашфиётлари бисёр.

Асрлар оша дўстлик, ҳалоллик, беғаразлик руҳини сақлаб келаётган Олимпия ўйинларини ўтказиш ғояси ҳам инсон тафаккури ижодига мансубдир. Бундан роппа-роса 125 йил аввал барон Пьер де Кубертен бошчилигида Олимпиадани тиклаш учун энг катта қадам қўйилди, яъни 1894 йилнинг 23 июнь куни Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)га асос солинди.

Бутун дунёда Олимпия ҳаракатини бошқариш ҳамда ўйинларни ташкил қилиш ва ўтказиш мақсадида 1894 йил 23 июнда Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) таъсис этилади. Унинг таркибига дастлаб 12 давлатдан 14 вакил киритилади. Айни пайтга келиб, ХОҚга дунёнинг 206 мамлакати аъзо. Шу жумладан, Ўзбекистон ҳам.

Ушбу кун ҳар йили катта шодиёна билан нишонланади. Жумладан, 2019 йилги “Олимпия куни” учун ҳам ўзгача тадбирлар режалаштирилиб, Лозаннада бўлиб ўтган мазкур дастурларда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этмоқда. Эътиборлиси, бу йилги “Олимпия куни” ХОҚ учун янги офиснинг очилиши билан тарихда қолди.

Фойдаланишга топширилган янги бино дунёдаги энг йирик 3 та экологик сертификатни қўлга киритган. Бино атрофи, унинг қурилиши учун ишлатилган материаллар, офис ичидаги жиҳозлар ноёб ва экологик жиҳатдан энг тоза ҳом-ашёлардан тайёрланган.

Бугун Лозаннада (ХОҚ штаб-квартираси жойлашган шаҳар) бўлиб ўтган байрамда ХОҚ президенти Томас Бах ва ташкилотнинг бошқа аъзолари, Швейцария конфедерацияси президенти Ули Маурер, барча Миллий олимпия қўмиталарининг раҳбарияти вакиллари, 30 дан ортиқ Олимпиада совриндорларидан иборат 700 дан зиёд меҳмон иштирок этди. Тадбирда иштирок этган барча спорт юлдузларининг таассуротлари улкан. Жумладан, бир неча ой аввал юртимизга ташриф буюрган россиялик таниқли енгил атлетикачи Елена Исинбаева, норвегиялик биатлончи Уле-Эйнер Бьёрндален каби афсоналар ҳам ўз хурсандчилигини билдириб ўтишди.

Байрам дастурининг асосий қисмида 2018 йилда ўтказилган Пхёнчхандаги қишки ва Буэнос-Айресдаги ёзги ўсмирлар Олимпиадасида эришилган ютуқлар, Олимпизм ҳаракатининг тарғиботи сарҳисоб қилиниб, 2020 йили Лозаннанинг ўзида бўлиб ўтадиган қишки ўсмирлар Олимпиадаси ва Токио мезбонлигида ўтадиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарликлар бўйича тақдимотлар намойиш қилинди.

Бугунги кунга келиб “Олимпия куни” дунёда энг оммавий тарзда нишонланадиган спорт байрамларидан бирига айланган. Ҳар йили Халқаро олимпия қўмитасига аъзо 206 давлатда ўтказиладиган спорт ва саломатлик байрамида миллионлаб инсонлар бевосита иштирок этишмоқда. Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ҳамда олимпизм ғояларини кенг тарғиб этиш, катта-ю, кичик қалбида жисмоний тарбия ва спортга бўлган мехрни янада юксалтиришдан иборат.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 27 йилдирки Халқаро олимпия қўмитаси ташаббусини қўллаб – қувватлаган холда, мамлакатимизда “Олимпия куни”ни кенг нишонлаб келяпти. МОҚ бу йил ҳам ушбу тадбирни спортимиз тарихида илк бор Умуммиллий халқ сайли тариқасида ўтказишни ният қилган. Анъанага кўра, мамлакатлар ушбу байрамни ўзлари учун қулай кунда нишонлашлари мумкин. Бу йилги «Олимпия куни» Ўзбекистонда 6 июль санасига белгиланган бўлиб, бу кунни спортимиз тарихида илк бор Умуммиллий халқ сайли тарзида катта шодиёна билан ташкил қилиш режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг