UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

04 май 09:52
Янгиликлар

Футбол

Бугун Осиё Кубоги-2019га қуръа ташланади

Бугун, 4 май куни Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Ҳозирда кўпчилик қуръани интиқлик билан кутмоқда дея оламиз. Чунки бўлажак Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади ва гуруҳдаги рақибларимизни билиб олиш барчага қизиқ туюлади.

ОФК тарихида биринчи марта Осиё Кубогида 24та жамоа иштирок этади. ОФК бутун Осиё бўйлаб мухлислар қизиқишини ошириш мақсадида иштирокчи давлатлар сонини 16тадан 24тага етказди. Жамоалар 6тадан тўртта саватчага бўлинган:

1-саватча
БАА - бош мураббий Альберто Заккерони (Италия)
Эрон - бош мураббий Карлуш Кейруш (Португалия)
Австралия - бош мураббий Берт Ван Марвейк (Голландия)
Япония - бош мураббий Акира Нишино (Япония)
Жанубий Корея - бош мураббий Шин Таэ Йонг (Ж.Корея)
Саудия Арабистони - бош мураббий Хуан Антонио Пиззи (Аргентина)

2-саватча
Хитой - бош мураббий Марчелло Липпи (Италия)
Сурия - бош мураббий Бернд Штанге (Германия)
Ўзбекистон - вақтинча бош мураббий Тимур Кападзе (Ўзбекистон)
Ироқ - бош мураббий Босим Қосим (Ироқ)
Қатар - бош мураббий Феликс Санчес (Испания)
Таиланд - бош мураббий Милован Райевац (Сербия)

3-саватча
Қирғизистон - 
бош мураббий Александр Крестинин (Россия)
Ливан - Миодраг Радулович (Черногория)
Фаластин - бош мураббий тайинланмаган
Уммон - бош мураббий Пим Вербек (Голландия)
Ҳиндистон - бош мураббий Стефен Константин (Англия)
Вьетнам - бош мураббий Парк Ханг Сео (Ж.Корея)

4-саватча
КХДР - 
бош мураббий тайинланмаган
Филиппин - бош мураббий тайинланмаган
Баҳрайн - бош мураббий Мирослав Соукуп (Чехия)
Иордания - бош мураббий Жамол Абу Абед (Иордания)
Яман - бош мураббий Абраҳам Мебрату (Эфиопия)
Туркманистон - бош мураббий Язгули Хожагелдиев (Туркманистон)


Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон 2-саватчадан ўрин олган. Қуръа тартибига кўра, мусобақа мезбони БАА "А" гуруҳидан жой олади. Ҳозирча фақат шуниси маълум. Қуръа маросимини воқеа жойидан ёритиб бориш, қуръадан кейинги фикрларни оммага тақдим этиш ҳамда мураббий ва меҳмонлардан интервью олиш мақсадида сайтимиз ходими Хайрулла Холиқов Дубайга учиб кетди. 

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 20:10да бошланади. СПОРТ телеканали мазкур тадбирни жонли равишда эфирга узатишни режалаштирган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг