07 ноя 09:23
Янгиликлар
Теннис
Бугун Шарипова Шэньчжэндаги иштирокини бошлайди
Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида теннис бўйича ITF тоифасига кирувчи энг йирик турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.
Соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сабина Шарипова ҳам иштирок этади. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси турнирда олтинчи рақам остида сараланди.
Бугун Шарипова мусобақанинг биринчи даврасида черногориялик Данка Ковиничга қарши кортга чиқади. Сабина дунё рейтингида 122, Ковинич эса 182-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчилар шу кунгача ўзаро тўқнаш келишмаган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар