UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0

02 окт 10:58
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Бугун спортчиларимиз ўсмирлар Олимпиадасига кузатилади

Аввал хабар берганимиздек, 6-18 октябрь кунлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари ўтказилади.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон спорт делегацияси таркибида 36 нафар спортчимиз 15та спорт тури бўйича иштирок этади. Бугун соат 14:30да Миллий олимпия қўмитасида ўсмирларимизни Аргентинадаги Олимпия ўйинларига расмий кузатиш маросими бўлиб ўтади. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси, Бош вазир ўринбосари, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ва мутасадди раҳбарлари ҳамда МОҚ президенти иштирок этади. 

Маълумот учун, бу сафарги Олимпия ўйинларига лицензия, яъни йўлланма қўлга киритишда спортчиларимиз аввалги рекордни янгилашди. 2010 йили Сингапурда ўтган илк ўсмирлар Олимпия ўйинларида 21 нафар спортчимиз иштирок этган бўлса, 2014 йили Нанкин Олимпиадасида 28 атлетимиз медаллар учун баҳсга киришган. 

Аргентина Олимпиадасида иштирок этувчи спортчиларимиз:

   №

Спортчи

Спорт тури

1

Евгений Агафонов 

 академик эшкак эшиш

2

Луизахон Исломова 

 академик эшкак эшиш

3

Давржон Давронов 

 академик эшкак эшиш

 4

Исламбек Абдусаломов 

 байдарка ва каноэда эшкак эшиш

5

Шерзод Ҳакимжонов 

 байдарка ва каноэда эшкак эшиш

6

Гулбаҳор Файзиева 

 байдарка ва каноэда эшкак эшиш

7

Умиджон Жалолов 

 спорт курашлари

8

Муҳаммадрасул Раҳимов 

 спорт курашлари

9

Шоҳида Аҳмедова 

 спорт курашлари

10

Светлана Оқназарова 

 спорт курашлари

11

Жайхунбек Назаров 

 дзюдо

12

Нилуфар Ермагамбетова

 дзюдо

13

Наталия Критинина 

 сузиш

14

Алексей Сидорчук 

 сузиш

15

Бибигул Минглибаева 

 сузиш

16

Аҳмаджон Умуров 

 сузиш 

17

Зайнаб Пардабаева 

 ўқ отиш 

18

Екатерина Фетисова 

 бадиий гимнастика

19

Фаёзиддин Маматқулов 

 спорт гимнастикаси

20

Индира Ўлмасова 

 спорт гимнастикаси

21

Николай Евдокимов 

 спорт акробатикаси

22

Арина Юлушева 

 спорт акробатикаси

23

Никита Бабенишев 

 трамполин 

24

Улуғбек Рашидов 

 таэквондо

25

Дилдора Алиқулова 

 каратэ 

26

Регина Адашбаева 

 енгил атлетика

27

Роксана Худоярова 

 енгил атлетика

28

Умиджон Ҳасанов 

 енгил атлетика

29

Ислом Сибагатуллин 

 енгил атлетика

30

Долера Давронова 

 оғир атлетика

31

Кумушхон Файзуллаева 

 оғир атлетика

32

Муҳаммадқодир Тоштемиров 

 оғир атлетика

33

Абдумалик Халаков 

 бокс

34

Тимур Мержанов 

 бокс

35

Жаҳонгир Раҳмонов 

 бокс

36

Абдушукур Собиржонов 

 от спорти

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг